11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида коррупцион муносабатларга киришиш аҳволини ўрганиш якунларининг қисқача таҳлили

Тадбиркорликнинг жадал ва эркин ривожланиши, бизнесда барча учун тенг имконият ва шароитлар яратишга тўсқинлик қилаётган энг хавфли иллат бу коррупциядир.

 Шу боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2020 йил давомида жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида вужудга келаётган тизимли муаммолар, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар, коррупцион муносабатларга тўқнаш келиш каби масалалар юзасидан сўровнома ўтказилди ва натижалари таҳлил қилинди.

Сўровнома Палатанинг расмий ахборот канали, телеграм орқали
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида ўтказилган бўлиб, 1267 нафар тадбиркор саволлар орқали қўйилган масалаларга ўз муносабатини билдирди. Саволларга жавоб берган тадбиркорларнинг асосий улуши Самарқанд вилояти (259 та ёки 20,4%), Фарғона (221 та ёки 17,4%), Андижон (186 та ёки 14,8%), Тошкент (142та ёки 11,2%) вилоятлари, Тошкент шаҳри (135 та ёки 10,6%) ва бошқа вилоятлар (324 та ёки 25,5 %) ҳиссасига тўғри келади

Сўровнома доирасида умумий ҳисобда 8 та савол белгиланган бўлиб, мазкур саволларга ҳудудлар миқиёсида берилган жавоблар инфографика тарзида тақдим этилмоқда.

Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўровномада қатнашган ва овоз берган тадбиркорларнинг асосий қисми Самарқанд, Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига тўғри келиб, уларнинг аксарият қисми 10 йилдан ортиқ ҳамда 3 йилгача бўлган вақт мобайнида фаолият юритишмоқда.

Овоз берганлардан 8 фоизи коррупцион ҳолатига бир маротаба, 70 фоизи эса кўп маротаба тўқнаш келганлиги, қолган 22 фоизи бундай ҳолатга тўқнаш келмаганлиги кўрсатилган, бу эса тадбиркорлик субъектларининг 78 фоизи коррупцияга тўқнаш келганлигини англатади.

Коррупцияга киришиш аҳволи соҳалар кесимида ўрганилганида, тадбиркор биринчи навбатда ер майдонини ажратишда (30,4%), банкдан кредит маблағларини олишда (21,2%) ҳамда тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказилишида (17%) бундай ноқонуний муносабатларга киришишга мажбур бўлганлигини кўриш мумкин.

Ушбу сўров натижаларидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини кафолатлашга масъул бўлган давлат органлари мансабдор шахслари тадбиркорларни коррупция муносабатларига киришишга мажбур қилиш ҳолатларига батамом чек қўйилмаганлигини кўриш мумкин.

Маълумот: "Суд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш" бошқармаси бошлиғи Бобур Ибадуллаев томонидан тайёрланди.

ССП Ахборот-хизмати

10.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06