6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар

6.05.21

ССП раиси бошчилигидаги ишчи гурухи Сурҳандарё вилоятига ташриф буюрди.

6.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усманов билан суҳбат

Ҳозирги пандемия даврида Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида амалга оширилаётган ишларга фикрингиз қандай?

Бугун кунда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ислоҳотларида экспорт стратегияси муҳим ўрин тутмоқда. Ўзбекистон диверсификациялашган иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга асосий эътиборни қаратган ҳолда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга катта аҳамият бермоқда.

2020 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг ташқи савдоси ҳажми 30 млрд.долларга етиб, экспорт ҳажми 13,3 млрд.долларни ва импорт эса 16,7 млрд.долларни ташкил этган.

Ҳозирда миллий иқтисодиётимизда экспортга йўналтирилган тармоқларнинг салмоғи тобора ортиб бормоқда. Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон учун анъанавий саналган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти қаторида миллий экспортда озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобилсозлик, чарм-пойабзал, электротехника саноати, қурилиш материаллари, мебель саноатининг улуши саломоқли равишда ортган. Жумладан, экспорт таркибида саноат маҳсулотлари улуши 17,6%, озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 8%, кимёвий маҳсулотлар улуши 5%, машина ва транспорт воситалари улуши эса 2,3% дан иборатдир.

Ташқи иқтисодий фаолият, хусусан экпортни ривожлантириш борасида давлат томонидан қандай имкониятлар яратилмоқда?

Экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида республикамизда ташқи савдони такомиллаштириш, ундаги мавжуд тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва қулай шарт-шароитларни яратиш, ташқи иқтисодий фаолиятга доир тартиб-қоидаларни соддалаштиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиши давом этмоқда.

Шунингдек, экспортни молиялаштириш, суғурталаш, ҳамда транспортда ташиш масалаларида қатор имтиёз ва преференциялар жорий этилиб, ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва инфратузилма ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йилда барқарор иқтисодий ўсишнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, улар учун янги халқаро бозорлар топиш ва экспортни кўпайтириш, транзит салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш масаласи белгилаб қўйилган.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тадбиркорлик субъектларига Палата томонидан қандай кўмаклар берилади?

Ўзбекистон Республикасининг “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Савдо-саноат палатасининг вазифаларидан бири этиб маҳаллий тадбиркорлик субъектларига хорижий шерикларни, янги бозорларни излашда ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни ташқи бозорларга олиб чиқишда, экспорт турларини кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиши белгиланган.

Палата зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, 2020 йил давомида ҳудудларда тадбиркорларга янги турдаги экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга кўмаклашиш, ташқи савдо соҳасида ваколатли давлат идоралари билан экспортерларнинг масалаларини ҳал этишда ёрдам бериш, янги бозорларга маҳаллий экспортерларни кўпроқ жалб этиш, хорижий бозорлардаги талаб юқори бўлган маҳсулотлар тўғрисида ахборотлар бериш ҳамда маҳсулот сифатини ошириш борасида экспортерларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган саъйи-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.

Пандемия даврида маҳсулотлар экспорт қилиш борасида қандай ишлар амалга оширилди?

Жорий йилнинг коронавирус тарқалиши шароитида мураккаб бўлганлигига қарамасдан Палата томонидан ўтган давр мобайнида Туркия, Россия, Германия, Франция, Италия, Хитой, Афғонистон, Малайзия, Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа хорижий давлатлар ишбилармон доиралари билан қатор бизнес-форумлар, онлайн мулоқотлар ҳамда бизнес учрашувлар ўтказилишига муваффақ бўлинди ва бу тадбирларда юзлаб маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиши таъминланди.

Палата томонидан ўз фаолиятида маҳаллий экспортерларнинг тижорат таклифларини хорижий давлатлардаги элчихоналаримиз ва ҳамкорларимиз ёрдамида салоҳиятли харидорлар эътиборига етказиб бериш таъминланди.

Ташқи иқтисодий фаолиятга оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилиб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли хулосалар киритилди.

Маҳаллий экспортерларнинг божхона, солиқ, сертификация, рухсат беришга оид масалалари бўйича мурожаатларини ваколатли давлат идораларида ҳал этилишида яқиндан кўмак берилди.

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондан маҳсулотларни харид қилишга бўлган талаблари маҳаллий тадбиркорлик субъектлари эътиборига доимий равишда етказиб борилди.

Миллий брендларни ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш масалаларида зарур ахборот-маслаҳатлар берилди.

Палата томонидан 2020 йилда қанча ҳажмдаги маҳсулотни экспорт қилишга ёрдам берилди?

Палата томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 211 та маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жами 97 млн.доллар миқдорида маҳсулотларини 24 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилишда кўмаклашилди.

Ҳозирги жаҳон иқтисодиётида бўлаётган шиддатли ўзгаришлар тўғрисидаги долзарб маълумотлар тадбиркорлик субъектларига қандай етказиб берилмоқда?

Ҳозирги жаҳон иқтисодиётида бўлаётган шиддатли ўзгаришлар тадбиркорлардан, айниқса, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида долзарб маълумотларга эга бўлишни тақозо этади. Бугунги кунда Палата тадбиркорлар учун долзарб бўлган ташқи иқтисодий фаолиятга оид маълумотларни тезкорлик билан таҳлил қилган ҳолда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказишни йўлга қўйган. Жумладан, хорижий давлатлардаги маҳсулотларга бўлган талаб, бозорлардаги асосий шарт-шароитлар, маҳсулот ҳажми ва ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли бўлган турли йўналишлардаги долзарб мавзулар бўйича қисқа, лўнда ва аниқ маълумотларни Палата веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали етказишга катта аҳамият берилмоқда.

ССП Ахборот-хизмати 

08.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06