11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 821 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни (ID-24795) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳада Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланган бўлиб, унда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши, ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, қайта сотиб олиш туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори асосида ҳам амалга оширилиши назарда тутилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонининг 5-бандига кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилган.

Шу боис, лойиҳада мазкур нормани инобатга олган ҳолда, тегишли ўзгартиришлар киритилишини назарда тутиш лозим.

2. Лойиҳада келтирилган 361-модда 6-қисмига кўра, “Ер участкаси ижара ҳуқуқи берилган ҳолатларда, суднинг ҳал қилув қарорига биноан ижара шартномаси бекор қилинади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг ёки халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорига асосан ер участкаси қайтариб олинади”, - деб белгиланган.

Мазкур норма аниқ ифодаланмаган, ундаги маъно тўлиқ англашилмаган.

Бундан ташқари, ушбу модда бошқа нормаларида ижара шартномаси халқ депутатлари Кенгашларининг қарори асосида, юридик ва жисмоний шахс ижарага олинган ер участкасини қайтариб беришга рози бўлмаганда эса, суд орқали бекор қилиниши белгиланган.

Кўриниб турганидек, лойиҳада ушбу норма билан боғлиқ номувофиқлик ва ноаниқликлар келиб чиққан. Шу боис, мазкур ноаниқликларни бартараф этиш тавсия этилади.

3. Лойиҳада келтирилган 41-модда 3-қисмига кўра, “Ер участкасидан фойдаланувчилар, ер участкасининг ижарачилари, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчилари ва мулкдорларига уларнинг ерлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши, шу жумладан қайта сотиб олиниши ва ер участкасидаги бино ва иншоотлар бузилиши натижасида етказилган зарарлар ўрни (шу жумладан бой берилган фойда) ер участкаси берилаётган юридик ва жисмоний шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши шарт”, - деб белгиланган.

Бунда, ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда етказилган зарарлар ўрни ер участкаси берилаётган юридик ва жисмоний шахс томонидан қопланиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармони 3-бандига кўра, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Кўриниб турганидек, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақатгина Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган мақсадларда йўл қўйилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони16-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармани ташкил қилиш;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини Жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартибини жорий этиш белгиланган.

Юқоридагилардан кўриниб турганидек, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мазкур жамғарма маблағлари ҳисобига давлат томонидан амалга оширилади.

Шу боис, юқоридаги нормада келтирилган “ер участкаси берилаётган юридик ва жисмоний шахс томонидан тўла ҳажмда қопланиши шарт” сўзларини “давлат томонидан тўла ҳажмда қопланади” сўларига ўзгартириш ҳамда лойиҳа орқали ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда етказилган зарарлар ўрни олдиндан давлат томонидан қопланишини назарда тутувчи нормаларни Ер кодексига киритилишини назарда тутиш лозим.

4. Лойиҳада келтирилган 461-моддага кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш ишлари Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳоси ер участкасининг табиий жойлашуви, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлари, ерларнинг сув билан таъминланганлиги, тупроқ бонитет балли, етиштириладиган маҳсулотларнинг бозор нархларидан келиб чиқиб аниқланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармонига кўра, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилган.

Шу боис, лойиҳада мазкур норма талабларини инобатга олган ҳолда Ер кодексига ўзгартиришлар киритилишини назарда тутиш лозим.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 20-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланган:

ердан фойдаланувчилар билан тузилган ер участкалари ижараси шартномасини бекор қилиш шартларини қайта кўриб чиқиб, соддалаштирилган ва шаффоф механизмга мос талабларни ишлаб чиқиш;

ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш;

деҳқон хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришни рағбатлантириш мақсадида уларга ер участкаларини имтиёзли шартларда ажратиш;

истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун деҳқон хўжаликларига қўшимча ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

ер участкаларига туташ ҳудуддаги ердан фойдаланувчиларга мазкур ер участкасига ижара ҳуқуқини олишни дастлабки рад этиш ҳуқуқини киритиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кадастр баҳосини аниқлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

Бироқ, лойиҳада мазкур масалаларнинг аксарияти инобатга олинмаган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани қайта ишлаб чиқиш тавсия этилади.

ССП Матбуот хизмати

07.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06