17.05.21

Самарқандда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув семинарнинг 7-босқич 4-чи куни давом этмоқда

17.05.21

Кимлар ёш тадбиркорлар ҳисобланади

17.05.21

ССП Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вилоятнинг бир қатор туманларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-АРR) нинг 38-Бош Ассамблеяси доирасида маҳаллий ҳунармандлар виртуал кўргазмаси бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 5 декабрь куни соат 11.00да Ёшлар ижод саройи биносида Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-АРR) нинг 38-Бош Ассамблеяси доирасида ташкил этилган маҳаллий ҳунармандлар ҳамда халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари  виртуал кўргазмаси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Жаҳон Ҳунармандлар Кенгаши – Осиё ва Тинч Океани Минтақасининг 2021-2024 йилларга сайланган Президенти профессор Aдҳам Икромов кириш сўзи билан очиб берди ва кириш сўзида Ўзбекисон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг бундай нуфузли ташкилотга аъзо бўлиши жуда қувончли воқеа бўлганлиги таъкидлади. Қадимдан ҳунармандчилик ва амалий санъат ривожланган Ўрта Осиё халқлари, шу жумладан Ўзбекистон ҳам жаҳон халқлари маданияти ривожига сезиларли ҳисса қўшиб келган деб бемалол айта оламиз. Бугун дунёнинг кўплаб музейларида сақланаётган осори-атиқаларимиз, амалий санъат намуналари барчамизнинг кўзимизни қувонтириши шубҳасиз. Ушбу маданият анъаналарини муносиб давом эттириш, уни асраб авайлаш ва келажак авлодга муносиб равишда етказиш барчамизнинг, сизу бизнинг олдимизда турган муҳим вазифадир. Мазкур ташкилотга аъзо бўлган барча халқлар ва давлатларни ушбу ягона истак бирлаштириб туриши таъкидланди.

Шу билан бирга Тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов сўзга чиқиб, мазкур тадбир иштирокчиларини табриклаб ўтди ҳамда ҳунармандичилик маҳсулотларини ҳориж бозорларига экспорт қилишни ташкиллаштириш борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва пандемия даврида электрон тижорат тўғрисида ўз тақдимотини намойиш этди 

Шундан сўнг, Ташкилотнинг Ўрта Осиё ва Тинч Океани минтақасига 2017-2020 йилларда Президентлик қилиб келаётган доктор Гада Хижави-Каддумининг қутлов маърузаси, Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси раиси Улуғбек Aбдуллаевнинг маърузаси тингланди. Маърузада бугунги кунда Ўзбекистонда миллий ҳунармандчиликнинг 34 йўналиши бўйича 30 000 дан ортиқ ҳунармандлар фаолият кўрсатаётгани,Ўзбекистон келажакда ташкилотнинг фаол аъзоси сифатида аъзо давлатлар билан  маданий ва  иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзбек ҳунармандларининг хорижий давлатлардаги кўргазмаларда фаол иштирок этиши, қўллаб-қувватланиши алоҳида қайд этилди.

Кўргазма залида рамзий лента кесиш маросими ўтказилди ва  халқаро кўргазманинг расман очилганлиги эълон қилинди. Онлайн кўргазмада пандемия пайтида яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари танловининг тақдирлаш маросими ўтказилди.  Ғолибларни ҳудуд вице-президентлари эълон қилди ва уларга олдиндан жўнатилган ғолиблик сертификати ва эсдалик совғаларини кузатувчиларга намойиш этилди. Ғолибларнинг яратган маҳсулотларининг видеоси ҳам намойиш этилди. Бундан ташқари, пандемия пайтида мамлкатларда давлат томонидан ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳунармандчилик марказлари хусусан,  Риштон ва Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида янги ҳунармандчилик марказлари ҳақида видеолавҳалар намойиш этилди. 

2020 йилнинг 6 декабрь куни соат 11.30да Ёшлар ижод саройи биносида Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC- АРR) нинг 38-Бош Ассамблеяси доирасида "young crafters.uz " номли ёш ҳунармандларнинг онлайн кўрик танловининг республика босқичи ғолибларининг тақдирлаш маросими ўтказилади. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 14 нафар ёш ҳунармандлар ўз ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этади. Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмасининг сертификати ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Барча тадбирларни Zoom дастури орқали ва ижтимоий тармоқларда жонли кузатиб бориш имконияти яратилади.

ССП Ахборот-хизмати 

05.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06