17.05.21

Самарқандда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув семинарнинг 7-босқич 4-чи куни давом этмоқда

17.05.21

Кимлар ёш тадбиркорлар ҳисобланади

17.05.21

ССП Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вилоятнинг бир қатор туманларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2020 йилнинг 2 декабр куни Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сон Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига берилган ҳуқуқларни амалга оширига бағишланган видеоконференцалоқа форматида йиғилиш ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ижро ҳужжатлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан судга ва ижро ҳужжатини берган бошқа органга мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Йиғилишда Бизнес Омбудсман ва Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг давлат даромадига ундириладиган қарзларини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида суд ва бошқа ижро ҳужжати берган органларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, энг аввало қарз юки остида қолиб кетиб, ўз фаолиятини тўхтатган ёки фаолият юритишга қийинчилик кўраётган тадбиркорлик субъектлари учун катта ҳуқуқий кўмак эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга таъкидлаб ўтилдики, ушбу берилган ҳуқуқ манзилли яъни ҳақиқатдан шу кўмакка муҳтож бўлган тадбиркорларга ёрдам бериб, уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилиши лозим.

Суд қарорлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатларининг ижро қилиш аҳволига бағишланган видеоселектор йиғилишининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 18 ноябрь кунида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, бу борадаги ишларни тубдан ўзгартириш, ҳужжатлар ижроси жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу жумладан, йиғилиш баёни билан Бизнес Омбудсман ва Савдо-саноат палатасига қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича тадбиркорлик субъектларининг қарзларини ундириш ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи берилиши юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга кенг тарғиб қилиш чораларни кўриш;
  • йил якунигача ва келгуси йилнинг биринчи ярмига қадар қанча қарздорлик қисқартирилганлиги, нечта тадбиркорга кўмак берилиб, унинг фаолияти тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш;
  • йил якунига қадар ҳар бир вилоятнинг биттадан туман ва шаҳарида қарздорлиги қисқартирилган, кўмак бериш орқали фаолияти тикланган тадбиркорлик субъектлари бўйича намунавий тизим яратиш.

Савдо-саноат палатаси, Бизнес Омбудман ва Мажбурий ижро бюросининг бугунги қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармони ва 2020 йил 18 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 89-сонли Баённомасида қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун зарур бўлган ҳамкорлик чоралари муҳокама қилинди.

Ушбу ҳуқуқий имкониятни амалиётга жорий этиш мақсадида қуйидагилар тўғрисида келишиб олинди:

  • Фармон талаблари билан Бизнес Омбудман ва Савдо-саноат палатасига берилган ҳуқуқнинг мазмуни ва аҳамиятини барча имкониятлардан (ОАВ, ВКС орқали учрашувлар ва ҳоказо) фойдаланган ҳолда тадбиркорларга етказиш;
  • Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорлик ўрнатиб, туман шаҳарлар кесимида давлат даромадига ундиришини назарда тутувчи (солиқ, бож, пеня, жарима ва бошқа тўловлар) ижро ҳужжатлари бўйича қарздор бўлган тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни олиш ва ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш механизмини жорий қилиш;
  • Қарздор тадбиркорлар манфаатида қарзни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида суд ёки бошқа органга ариза бериш;
  • Аризаларни қаноатлантириш натижасида тадбиркор фаолиятини тиклаш учун зарур бўлган кўмак бериш;
  • Туман ва шаҳарлар Бизнес Омбудман, Савдо-саноат палатаси, Мажбурий ижро бюроси, солиқ божхона, коммунал хўжалик корхоналари ва бошқа тегишли ташкилотлар ўртасида қарздор тадбиркорларга кўмак бериш, яъни қарз юкини енгиллаштириш орқали, фаолиятини тиклаш борасида намунавий ҳамкорлик тизимини яратиш.

ССП Ахборот-хизмати 

02.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06