17.05.21

Самарқандда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув семинарнинг 7-босқич 4-чи куни давом этмоқда

17.05.21

Кимлар ёш тадбиркорлар ҳисобланади

17.05.21

ССП Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вилоятнинг бир қатор туманларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли қатламлари бандлигини таъминлаш ва уларнинг муайян даромадга эга бўлишлари юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳам Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича тегишли маҳаллалар кесимида “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

Вилоятда мавжуд 74 та корхона ва ташкилотлар 4,5 мингта бўш иш ўринлари таклифи билан қатнашган мазкур ярмаркаларда 3,5 минг нафар, банд бўлмаган фуқаролар шундан, 2 минг нафар ёшлар, 1,3 минг нафар аёллар иштирок этишди.

Натижада, Мирзаобод туманидан 90 нафар, Оқолтин туманидан 83 нафар ва Сардоба туманидан 75 нафар фуқаролар ишга жойлашиш учун йўлланмаларга эга бўлишди.

Бундан ташқари, Мирзаобод туманидан 135 нафар, Оқолтин туманидан 100 нафар ва Сардоба туманидан 80 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқувларда иштирок этиш истагини билдирган.

Шу боис, мазкур фуқаролар ва бошқа аҳоли вакилларидан иборат 572 нафар тадбиркорлик қилиш истаги бўлган аҳолини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарори имкониятлари асосида ўқитиш чоралари кўрилмоқда.

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаш натижасида махсус сетификатга эга бўлган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан юқоридаги қарор талаблари асосида имтиёзли кредитлар ажратилади.

Бугунги кунда, Сирдарё вилоятида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида жами 2,7 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.

Жумладан, Мирзаобод туманида 279 та, Оқолтинда 245 та ҳамда Сардобада 218 та субъектлар ташкил этилган.

ССП Матбуот хизмати

 

02.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06