26.01.21

Ўзбекистон Халқ табобати академияси

26.01.21

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан ўтказган жамоатчилик назорати

26.01.21

Давлат тили тўғрисидаги Қонун мазмун моҳияти

26.01.21

Ахборот-технологиялари соҳасида Ҳалқаро семинар ташкил этилмоқда.

26.01.21

ССП Раиси А.Икрамов ва Нассер Аль Хакбани ўртасида учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

I. Фармоннинг мақсади

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолини одил судловга ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тузилмаси ҳамда ваколатларини мақбуллаштириш, унинг иш услубини тубдан қайта кўриб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш учун ишлаб чиқилди.

  • Фармоннинг моҳияти

Бюро директори ўз фаолиятида бевосита Бош прокурорга бўйсунади ва ҳисобдор ҳамда Бош прокурор Бюро фаолиятининг натижадорлиги бўйича масъул ҳисобланади.

Мазкур Фармон билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари тегишлича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи ҳисобланади.

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар йиғилишлари ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.

2020 йил 1 декабрдан бошлаб

маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюро органларига жаримани ихтиёрий тўлаш учун имконияти тўғрисида ҳуқуқбузарни хабардор қилган ҳолда унга маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорнинг топширилганлиги ёки юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ижро ҳужжатига мажбурий тартибда илова қилинади;

  • ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади, бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно;
  • мулкий тусга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган ижро йиғими қуйидаги миқдорда ўрнатилган:
  • ундирув суммаси 1000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича ундирилаётган сумманинг 5 фоизи;
  • ундирув суммаси 1000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 2 фоизи.
  • бюронинг ходимлари томонидан қўлланиладиган ижро йиғими суммаларининг 100 фоизи;
  • ижро иши юритиш бўйича Давлат бюджетига ундирилган суммаларинг 5 фоизи.

2021 йил 1 январдан бошлаб Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб боради.

Мазкур Фармонга кўра, Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари Бюро органларининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни чуқур таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилиш ташкил этилади.

Қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари бажарилиши бўйича давлатнинг мажбурлов кучини сафарбар қилмаган ҳолда уларнинг ихтиёрий ижро қилинишини янада кенг татбиқ этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Бош прокуратура ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига қуйидагиларни киритиш белгиланди:

  • жарима тариқасидаги жиноий жазони маҳкум томонидан ҳукм қонуний кучга кирган бошлаб уч ой муддатда давлат ижрочиси назорати остида ихтиёрий ижро этиш;
  • айрим тоифадаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш чоралари натижасиз бўлган тақдирда, мазкур ҳужжатларни охирги чора сифатида мажбурий ижро органларига қуйидаги ижро ҳужжатлари тақдим этиш тартиби жорий этилади:
  • қарздор муомала лаёқатсиз деб топилганлиги муносабати билан ва ундирувчи илтимосига кўра ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатини судлардан давлат ижрочисига ўтказиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Бизнес-омбудсмани, Савдо-саноат палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларига давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб ижро ҳужжатлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан судга ва ижро ҳужжатини берган бошқа органга мурожаат этиш ҳуқуқини бериш;
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айримтурдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлигни белгиланган тартибда текширмаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш.

2021 йил 1 мартдан бошлаб ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор жисмоний шахснинг идентификация рақами, шунингдек, қарздор юридик шахснинг СТИР рақами кўрсатилади;

  • электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
  • электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

2021 йил 1 апрелга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат божларини ва давлат органлари томонидан олинган жарималарни ва бошқа тўловларни тегишли банк ва бошқа тўлов тизимлари орқали онлайн тарзда тўлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи алоҳида платформа яратишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.

2021 йил 1 сентябрга қадар Ижро ишини юритиш  кодекси лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш назарда тутилган.

ССП Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

01.12.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06