19.01.21

ССП раиси Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси билан учрашди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Саудия Арабистони ишбилармон доира вакиллари билан онлайн мулоқот ўтқазди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икромов Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди. 

19.01.21

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

18.01.21

Инновацион технологияларни маҳаллийлаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Консультатив ва молиявий қўллаб-қувватлаш йўли билан кичик корхоналарга кўмаклашиш дастури ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 27 ноябр куни ушбу дастурнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда лойиҳа жамоаси томонидан саралаб олинган корхоналар вакиллари билан танишув учрашуви ўтказилди, тренинглар, коучинг ва грантлар олишга оид барча маълумотлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, дастур доирасида Ўзбекистоннинг тажрибали мутахассислари асосий бизнес-вазифаларни ҳал этиш, стратегик режалаштириш, маркетинг, операцион ва молиявий менежмент каби йўналишларда тренинглар ва консалтинг хизматлари, шунингдек индивидуал коучинг маслахатларини амалга оширишади.

Дастур Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари вакиллари учун мўлжалланган, уч босқичдан иборат ва 3 ой мобайнида давом этиши режалаштирилган.

I-босқич: танлаб олинган корхоналар учун онлайн шаклда тренинглар ўтказилади.

II-босқич: корхоналар учун консалтинг ва шахсий коучинг маслаҳатлари берилади.

III-босқич: иштирокчи компанияларга уларнинг бизнес ғоялари/лойиҳаларини амалга ошириш учун 10 минг АҚШ долл. миқдоригача эквивалентда беғараз техник кўмак олиш имконияти берилади.

Дастурда иштирок этиш бепул, танлов асосида.
Маълумот учун телефон: 1094.

Бизнесни интеграциялашган қўллаб-қувватлаш дастури Россия хукумати томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси маблағлари ва Япония хукуматининг молиявий кўмаги ҳисобидан амалга оширилмоқда.

ССП Матбуот хизмати

 

29.11.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06