26.01.21

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан ўтказган жамоатчилик назорати

26.01.21

Давлат тили тўғрисидаги Қонун мазмун моҳияти

26.01.21

Ахборот-технологиялари соҳасида Ҳалқаро семинар ташкил этилмоқда.

26.01.21

ССП Раиси А.Икрамов ва Нассер Аль Хакбани ўртасида учрашув бўлиб ўтди

25.01.21

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Муваффақиятга эриши сирлари” лойиҳаси водий вилоятларида давом эттирилди

“Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан” қўшма чора-тадбирлар дастурини ижроси доирасида 2020 йил 10 ноябрдан Қарши шаҳрида бошланган ҳудудда муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари ва “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган ватадбиркорлик ташаббусларига эга аҳоли вакиллари учрашуви Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам ўтказилди.

Хусусан, тасдиқланган режа-графикка асосан 21 ноябрь куни Андижон шаҳрида, 24 ноябрь куни Фарғона шаҳрида ҳамда 25 ноябрь куни Наманган шаҳрида юқоридаги учрашувлар ташкиллаштирилди ва уларда ҳудудда тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти бўйича юқори натижаларга эришган, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутган етук тадбиркорлар ва уста ҳунармандлар ёшлар билан учрашишди.

Учрашувларда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши бўлган, бу соҳада кўникма ва тажрибага эга бўлиш истагидаги аҳоли вакилларига соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан мастер-класслар ўтаб берилди. Шунингдек, ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ушбу қарор билан ёшлар ва хотин-қизларга берилган имтиёзлар тўғрисида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўз бизнес ғоясига эга бўлган ва бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар учун Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш борасида ўқув курслари ташкил этилиши белгилаб олинди.

ССП Ахборот-хизмати 

27.11.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06