27.01.21

"Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар:1+1" дастури доирасида бир хафталик ўқув курслари бошланди

27.01.21

Ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш учун ҳудудий экспорт штаблари тузилди

27.01.21

«Шафран» илмий тадқиқот маркази раҳбари, профессор Бобоқул Тўхтаев билан суҳбат.

26.01.21

Ўзбекистон Халқ табобати академияси

26.01.21

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан ўтказган жамоатчилик назорати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатасида илмий-амалий семинар ташкил этилди .

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда 2020 йил 26 ноябрь куни “Низоларни муқобил ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтқазилди.

         Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия взирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қонунчилик муаммоалари ва парламент тадқиқотлари институи ходимлари, Савдо-саноат палатаси хузуридаги Ҳакамлик суди, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ҳакамлик суди судъялари , Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, профессионал медиаторлар иштирок этди.

         Семинарда “Низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари: ҳуқуқий асослари ва аҳамияти”, “Медиация – низоларни муқобил ҳал қилиш усули”, “Ҳакамлик судлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари”, “Даъво аризаларини кўриб чиқиш амалиёти: муаммо ва ечимлар” каби долзарб мавзуларда ҳуқуқшунос олимлар ва тажрибали мутахассислар маърузалар қилдилар.

         Илмий-амалий семинарда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари, тижорат ва хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг поймол қилинишига йўл қўймаслик мақсадида ҳуқуқий химоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.

         Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлик судлари томонидан 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида жами 3094 та ишлар кўрилган бўлиб, уларнинг даъво суммаси 324.7 млрд.сўмни ташкил қилди. Бу 2019 йилда кўрилган ишлар суммасига нисбатан 137.5 млрд.сўмга ортганлигини кўрсатади.

         Семинарда низоларни муқобил усуллар орқали ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, музокара, талабнома, медиация, хакамлик судлари ва халқаро тижорат арбитражи каби усулларни такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашилди.

         Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, Қонунчилик муаммоалри институти директори, юридик фанлар доктори Ф.Отохонов ўз маърузасида низоларни муқобил ҳал қилиш усулларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этаётганлиги, бу борада мунтазам равишда ишлар амалга оширилаётганлиги натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги ва “Медиация тўғрисида”ги қонунлари қабул қилинганлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

         Жумладан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунида ҳакамлик судлари фаолиятининг асосий принциплари, уларни ташкил этиш тартиби, улар томонидан ҳал этиладиган низолар, ҳакамлик битими шакли ва мазмуни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш ва уни ижро этишга оид нормалар белгиланганлиги ҳақида такидлаб, мазкур Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича асослантирилган таклифларни билдирди.

         Семинар давомида Ўзбекистонда ҳалқаро иқтисодий (инвестиция) низоларини муқобил ҳал қилишнинг долзарб масалалари муҳокамаси доирасида  “Ҳалқаро иқтисодий низоларни муқобил ҳал қилиш маркази” Самарқанд платформасини ташкил этиш таклифи билдирилди.

         Профессионал медиатор Дилбаҳор Яқубова ўз маърузасида семинар қатнашчиларига Австрия, Англия, АҚШ, Германия, Россия, Франция, Қозоғистон каби хорижий мамлакатларда медиациянинг ҳуқуқий асослари ва уни қўллаш амалиётини Ўзбекистон қонунчилиги билан таққослаган ҳолда батафсил таништириб ўтди.

         Семинар якунида низоларни муқобил ҳал қилишнинг афзалликларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишни кучайтириш ҳақида ҳамда ҳакамлик судлари фаолиятини янада оммалаштириш мақсадида “Низоларни муқобил ҳал қилиш маркази”ни ташкил этиш бўйича тегишли ҳулосага келинди.  

ССП Ахборот-хизмати 

26.11.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06