19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Саудия Арабистони ишбилармон доира вакиллари билан онлайн мулоқот ўтқазди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икромов Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди. 

19.01.21

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

18.01.21

Инновацион технологияларни маҳаллийлаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш.

18.01.21

Аёлларга тадбиркорлик билан шуғулланишда кўмак кўрсатилади

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 789 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ID-24273) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳа 3-банди “а” кичик бандига кўра,  2021 йил 1 январдан бошлаб  давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектлари прокурорлик назорати объектлари доирасидан чиқарилсин, - деб белгиланган.

Прокуратура органлари қонунчиликка кўра, мулк шаклидан қатъий назар барча субъектлар томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

Шу нуқтаи назардан давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектларини прокурор назорати предметидан чиқарилиши Конституция ва бошқа қонунларга зиддир.

Прокурор назорати, энг аввало, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоясига йўналтилиши лозим. Шу билан бирга, назоратни амалга ошириш жараёнида тадбиркор тоомнидан қонун талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, прокурор қонунбузарларга нисбатан чора кўришга мажбурдир.

Лекин, тадбиркорлар прокурор назорати доирасидан чиқарилса, прокурор қонунбузилишга нисбатан чора кўра олмайди, яъни қонунийлик принципи ва жавобгарлик муқаррарлиги таъминланмай қолади.

Шу боис, лойиҳа 3-банди “а” кичик бандини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

2.Лойиҳанинг тегишли бандлари билан қуйидагилар белгиланган:

4-банд 2-хатбоши

“назорат функциялари – тадбиркорлик субъектлари фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга (кейинги ўринларда – мажбурий талаблар) мувофиқлигини текшириш ҳисобланади ҳамда мазкур функциялар 2021 йил 1 июлдан бошлаб очиқ тарзда Назорат функциялари ягона реестри (кейинги ўринларда – Реестр)да юритилади”;

4-банд 4-хатбоши:

Реестр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан юритилади”;

5-банд 2-, 4-хатбошилари:

“Ягона давлат назорати” ААТ қуйидаги имкониятларга эга бўлиши назарда тутилсин:

Реестрни шакллантириш ва жойлаштириш, бунда назорат қилувчи орган, назорат функцияси, назоратни амалга ошириш шакли (жойига чиққан ҳолда, масофавий, электрон тарзда ва бошқа шакллар), назорат объекти ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади;

тадбиркорлик соҳасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ барча идоравий дастурий таъминотларни, шу жумладан Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини “Ягона давлат назорати” ААТ билан интеграция қилиш;

...”;

7-банд 2-хатбошида:

 “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Ягона давлат назорати” ААТни яратиш бўйича буюртмачи” этиб белгиланган.

Юқоридагилардан кўриниб турганидек, назорат функциялари ягона реестри Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан юритилиши, “Ягона давлат назорати” ААТни яратиш бўйича буюртмачи сифатида эса, Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги белгиланган.

Бундан ташқари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимини “Ягона давлат назорати” ААТ билан интеграция қилиш назарда тутилган.

Бироқ, бунда амалдаги қонунчилик талаблари инобатга олинмаган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
15 мартдаги ПФ-5690-сонли Фармони 1-бандига кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.

Мазкур Фармон 3-банди 6-хатбошига кўра эса, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида:

тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида ягона ҳисоб ва ҳисобот юритилишини, шунингдек ушбу соҳада назорат қилувчи органларнинг ягона ҳуқуқни қўллаш амалиёти юритилишини таъминлайди.

Юқоридаги ваколатлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонун 7-моддаси билан ҳам мустаҳкамланган.

Бундан ташқари, ушбу Фармон 2-бандига кўра, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Реестр ва “Ягона давлат назорати” ААТ Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилишини назарда тутиш ва лойиҳада юқоридаги нормалар талабларини инобатга олиш лозим.

3.Лойиҳа 4-банди 2-хатбошига кўра, “назорат функциялари – тадбиркорлик субъектлари фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга (кейинги ўринларда – мажбурий талаблар) мувофиқлигини текшириш ҳисобланади ҳамда мазкур функциялар 2021 йил 1 июлдан бошлаб очиқ тарзда Назорат функциялари ягона реестри (кейинги ўринларда – Реестр)да юритилади”, - деб белгиланган.

Бунда, назорат функцилари тадбиркорлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш ҳисобланиши назарда тутилган.

Бироқ, бунда лицензия талаблари ҳам шу мажбурий талабларга кириши ва унга риоя қилинишини лицензияловчи орган томонидан текшириш ҳам назорат функциялари ҳисобланиши алоҳида кўрсатилмаган, яъни бу борада амалга оширилаётган давлат назорати эътибордан четда қолиб кетмоқда.

Бу эса, мазкур масалаларни амалиётда турлича талқин қилиниши, ушбу Фармон талабларининг лицензия талабларига риоя этилиши бўйича ўтказиладиган текширишларга нисбатан қўлланилмаслиги ҳолатларига олиб келиши мумкин.

Шу боис ҳамда мазкур Фармон талабларини амалиётда аниқ қўлланилишини таъминлаш мақсадида юқоридаги нормани қуйидагича баён қилиш тавсия этилади:

“назорат функциялари – тадбиркорлик субъектлари фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга, шунингдек лицензия ва бошқа рухсат бериш тартиб-таомиллари талабларига (кейинги ўринларда – мажбурий талаблар) мувофиқлигини текшириш ҳисобланади ҳамда мазкур функциялар 2021 йил 1 июлдан бошлаб очиқ тарзда Назорат функциялари ягона реестри (кейинги ўринларда – Реестр)да юритилади”.

4.Лойиҳа 15-банди 1-2 хатбошиларига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Реестрнинг тўғри ва актуал ҳолатда юритилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин”, - деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат органлари томонидан назорат қилишни тратибга солиш ёки уни назорат қилиш Адлия вазирлигининг фаолият йўналишлари сифатида белгиланмаган.

Бундан ташқари, мазкур Хулосанинг 1-бандида амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, Ресстрни Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилишини назарда тутиш тавсия этилмоқда.

Юқоридаги Қонун 3-моддаси 2-қисмига кўра эса, “Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз ваколатларини мустақил ҳамда давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради”.

Шу боис, лойиҳа 15-бандидан 2-хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

5.Лойиҳа 16-банди “а” кичик бандига кўра, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан 2021 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
27 сентябрдаги ПФ–6075-сонли Фармони 2-бандига мувофиқ, янги таҳрирдаги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжатини қабул қилиш ва бир вақтнинг ўзида амалдаги қонун ҳужжатини ўз кучини йўқотган деб топиш амалиётини жорий этиш белгиланган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги
ПФ-5690-сонли Фармонида эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда “Тадбиркорлик фаолияти қонунийлиги кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Мазкур лойиҳада келтирилган масалалар ушбу Қонун лойиҳаларида тўлиқ қамраб олиниши ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурати мавжуд эмаслиги (ушбу қонунни кейинчалик ўз кучини йўқотган деб топиш мақсадга мувофиқлиги) сабабли лойиҳа 16-банди “а” кичик бандини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

6.Лойиҳа 18-банди 2-хатбошига кўра, “Белгилансинки, 2021 йил
1 мартдан бошлаб жисмоний шахсларга юридик шахслар ташкил этмасдан барча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган фаолиятлар мустасно”,
- деб белгиланган.

Мазкур норма аниқ ифодаланмаган ва ундаги мазмун тўлиқ англашилмаган.

Ушбу нормага кўра, жисмоний шахслар юридик шахслар ташкил этмасдан барча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.

Бу эса, амалиётда жисмоний шахслар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳам тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин деган нотўғри тушунчани келтириб чиқариши мумкин.

Аммо, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 3-моддаси талабига кўра, тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.

Ушбу Қонун 4-моддасига кўра эса, тадбиркорлик субъектлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Шу боис, юқоридаги нормани қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ:

“Белгилансинки, 2021 йил 1 мартдан бошлаб белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган жисмоний шахсларга юридик шахслар ташкил этмасдан барча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган фаолиятлар мустасно”.

7.Юқоридагиларга қўшимча равишда лойиҳада қуйидаги масалаларни ҳам назарда тутиш тавсия этилади:

а) назорат қилувчи органлар, уларнинг вазифа ва ваколатларини аниқ белгилаб берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш (амалиётда назорат қилувчи органлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ягона бир қонун ҳужжати мавжуд эмас);

б) назорат функцияларини нодавлат нотижорат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиб борилишини белгилаш.

Бундай тажриба Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонида келтирилган. Ушбу Фармон 3-иловасида айрим назорат функцияларини назорат қилувчи давлат органидан фуқаролик жамияти институтларига ўтказилиши белгиланган.

Мазкур Фармон 11-бандида эса, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда якунлари юзасидан ҳар чоракда ваколатли органга ахборот тақдим қилиш тавсия этилсин”, - деб белгиланган.

ССП Ахборот-хизмати

 

24.11.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06