10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Истиқболли лойиҳалар тақдимоти

Қаршида “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. 

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайиши учун замонавий шароитлар яратиш, ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Вилоятда жорий йилда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 23 мингдан зиёд қиз тамомлади. Битирувчилар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчиларга тижорат банклари томонидан 2,2 миллиард сўм кредит маблағи ажратилиши режалаштирилган. 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, ушбу танлов доирасида вилоятдаги тадбиркор аёллар, оилавий тадбиркорлик субъектлари, ҳунарманд ва фермерларнинг маҳсулотлари намойиш қилинди. Коллежни битирувчи қизлар учун тадбиркорлик бўйича уста-шогирд машғулотлари ўтказилди. 

“Сервис соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, “Қишлоқ хўжалигидаги энг яхши лойиҳа”, “Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойиҳа” номинацияларида ғолиблар аниқланди ва улар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади. Бир неча тадбиркор қизга тижорат банкларидан кредит олиш имконини берувчи махсус сертификатлар топширилди. 

– Попопчилик билан беш йилдан буён шуғулланаман, – дейди “Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойиҳа” номинацияси ғолиби, Китоб туманидаги Севаз қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Умринисо Ҳамидова. – Президентимиз раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган алоҳида эътибордан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқдаман. Мен ташкил этган тадбиркорлик субъектида уч нафар тенгдошим доимий иш билан банд. Буюртма асосида ишлаяпмиз. Танловга фаолиятимизни янада кенгайтириш учун бир қатор лойиҳалар тақдим этдим. Улар маъқулланди, 18 миллион 600 минг сўмлик имтиёзли банк кредити оладиган бўлдим. 

Манба: uza.uz

04.08.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06