2.03.21

2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг Саратов вилоятидан ташриф буюрган делегация ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ўртасида давра суҳбати ва “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.

2.03.21

Халқаро “Ҳалол” стандартини жорий этиш орқали маҳсулотлар экпорти салоҳиятини ошириш бўйича онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди

2.03.21

ССП раиси кулоллар билан онлайн учрашув ўтказди.

2.03.21

Тадбиркорлар диққатига!

1.03.21

Узбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят худудий бошкармаси томонидан «Хар бир тадбиркор ёшларга мададкор» тамойили асосида укув курслари ташкил этилди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ишбилармон аёл-2020” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари аниқланди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ўтказилган бу йилги “Ишбилармон аёл-2020” кўрик-танловининг Республика босқичи олдингиларидан тубдан фарқ қилди. Сабаби O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги  ишларга бу йилги пандемия шароитида эътибор янада кучайтирилди.

Хусусан, жойларда, айниқса энг чекка ҳудудларда, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, илгариги “темир дафтар”дан фарқли ўлароқ “аёллар дафтари”нинг жорий этилиши орқали ишсиз, ҳунарсиз аёлларни ўқитишга, ишга жойлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада  “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга йўналтирилган мақсадли партиявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Барча тадбирлар партия “Аёллар қаноти” фаоллари, депутатлар, тажрибали тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Ушбу “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ана шундай партиявий лойиҳалар сирасига киради.

Танлов иштирокчилари давлатимиз томонидан сўнгги уч-тўрт йилда эркин ва фаровон жамият қуриш, аёлларни ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш каби йўналишларда аввал мисли кўрилмаган тизимли ишлар ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидладилар. Айниқса, Энг асосийси - бу каби эътибор натижаси ўлароқ, мамлакат иқтисодиётининг таянч устунларидан бири бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр хотин-қизларимиз етишиб чиқмоқда.

O‘zLiDeP ана шундай фидойи хотин-қизларнининг яратувчанлиги, бунёдкорлиги, меҳнатларини улуғлаш, жамоат ишларидаги ўрни ва мавқеини юксалтиришни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб ташкил этилган кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад ҳам мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигининг илғор тажрибаларни оммалаштириш, тадбиркорликка оид касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш ва энг асосийси партия Дастури ҳамда 2017-2021 йилларда мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда 2016 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танлов натижасида тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотларда 100 дан ортиқ партиянинг қуйи бўғини ташкил этилиб, 10 минг нафарга яқин  хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

Тўрт йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу танловда 8 минг нафар, бу йилги туман, шаҳар ва вилоят босқичларида эса 2 минг нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди. Вилоят босқичида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар тадбиркор ва фермер аёллар Республика босқичигача етиб келди.

Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд, фермер хотин-қизларнинг маҳсулотлари, айниқса, миллий йўналишдаги либослар намойиши кўрик танлов иштирокчиларида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, Мустақилликка бўлган шукроналик ҳиссини уйғотди. Ҳамкор ташкилотлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди

Ишбилармон аёлларнинг чинакам байрамига айланган мазкур тадбир давомида аёлни, Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар садоси остида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ҳакамлар томонидан ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган иштирокчилар номи эълон қилиниб, “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” каби номинациялар бўйича  ҳам ғолиблар аниқланди. Ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.

ССП Ахборот-хизмати 

02.11.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06