4.03.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

3.03.21

"Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди

3.03.21

«Palata Eksport» Унитар корхонаси ташқи савдо операциялари бўйича товар экспертизаси соҳасида хизматларни таклиф этади

3.03.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида экспортга кўмаклашиш бўйича ваколатли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари таркибидаги Ишчи гуруҳининг видеомулоқоти бўлиб ўтди

3.03.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатаси раиси Палатанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтқазди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 октябрь куни видеоселектор тарзида ўтказилган давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилишда белгиланган вазифаларни сифатли таъминлаш ва бу борадаги устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Палата раиси А.Икрамов олиб борди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон  Фармони ижросини таъминлаш, ушбу Фармон билан вазифаларнинг мазмун моҳияти ва унинг ҳудудлардаги ижроси таъминлаш бўйича барча ҳудудий бошқарма бошлиқларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Хусусан, ҳудудларда ташкил қилинадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникаларини зудлик билан ташкиллаштириш, уларни зарурий оргтехника воситалари билан таъминлаш, ўтказиладиган хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол, очиқ ва ошкора ўтиши бўйича зарурий чора-тадбирларни белгилаш каби масалалар  муҳокама қилинди.

Фармон иловаларига мувофиқ, 2 мингдан ортиқ давлат активларига тегишли масалалар тасдиқланганлиги, шундан 479 та корхона ва 15 та кўчмас мулк савдоларга қўйилиши, 62 та корхона хусусийлаштиришга тайёрланиши, 32 та корхона ва тармоқ трансформация қилиниши, 507 та бозор фаолияти такомиллаштирилиши, бундан ташқари, илгариги қарорларда кўрсатилган 386 та ҳамда сотиш ваколати ҳокимларга берилган 559 та объект савдоларга чиқарилиши қайд қилинган.Йиғилишда ушбу вазифаларни бажаришда Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий тузилмалари олдида турган масалалар келишиб олинди

ССП Ахборот-хизмати 

29.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06