26.11.20

Савдо-саноат палатасида илмий-амалий семинар ташкил этилди .

25.11.20

Тадбиркорларни "Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокамасида иштирок этишга таклиф қиламиз!

25.11.20

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

25.11.20

Президент раислигида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги мавзусида видеоселлектор бўлиб ўтди

24.11.20

Фарғона водийсида бизнесни қўллаб-қувватлашга замонавий ёндашувлар

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назорати

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига кўра Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини юритиш ваколатига эга.

Мазкур қонуннинг 23-моддасига биноан Палатанинг жамоатчилик назорати қуйидаги шаклларида белгиланган:

давлат органларининг, биринчи навбатда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бажарилиши, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича фаолиятига доир зарур маълумотларни сўраб олиш ҳамда таҳлил қилиш;

давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларнинг жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари фаолиятида мажбурий равишда иштирок этиш;

давлат органларининг, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларнинг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасидаги фаолияти тўғрисида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўров ўтказиш ҳамда уларнинг фикр-мулоҳазаларини таҳлил қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан жамоатчилик экспертизасини тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантиришга доир давлат дастурларини, шунингдек ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

Палата аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар мониторингини амалга ошириш ва ушбу текширишларда иштирок этиш.

Юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Палата томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантиришга доир давлат дастурларини, шунингдек ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлар бажарилиши аҳволи Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Баҳмал туманлари, Тошкент вилоятининг Бўка, Оҳангарон ва Чиноз туманлари, Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Қумқўрғон туманлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Бектемир, Миробод, Чилонзор, Мирзо Улуғбек туманларида иштирок этилди.

2. Палата вакиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги қошида тузилган жамоат-маслаҳат Кенгашлари фаолиятида иштирок этиб келишмоқда. Ушбу Кенгашлар йиғилишларида тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммолар, дуч келаётган тўсқинликлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари муҳокама этилмоқда

3. Коронавирус пандемия даврида тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва преференцияларни қўллашда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами
387 та тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўровномада иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг 272 таси коронавирус пандемияси даврида давлат томонидан берилган имтиёз (преференция)лардан бирон-бир қийинчиликсиз фойдаланганлигини, 115 таси эса ушбу имтиёз (преференция)лардан фойдаланмаганлигини билдиришди.

Таҳлил натижаларига кўра, тадбиркорлар 167 та ҳолатда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини кечиктириш, 165 та ҳолатда кредит муддатини узайтириш, 35 та ҳолатда ижара тўловини кечиктириш, 13 та ҳолатда божхона ва экспорт, 3 та ҳолатда туризм ва 7 та ҳолатда бошқа соҳадаги имтиёз (преференция)лардан фойдаланганликларини билдиришди.

Шу билан бирга, 94 та ҳолатда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини кечиктириш, 76 та ҳолатда кредит муддатини узайтириш, 57 та ҳолатда ижара тўловини кечиктириш, 10 та ҳолатда божхона ва экспорт, 9 та ҳолатда туризм ва 9 та ҳолатда бошқа соҳадаги имтиёз (преференция)лардан фойдаланишда муаммо ва қийинчиликларга дуч келингани билдирилди.

4. Жамоатчилик назоратининг яна бир шакли бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун ваколатли орган сифатида жамоатчилик экспертизасини ўтказиш бўлиб, ушбу йўналишда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- жами 645 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари, шундан  84 та қонун ҳужжатлари, 163 та Президент фармон ва қарорлари, 310 та Ҳукумат қарорлари ва 88 та бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди. Шундан 389 та лойиҳа бўйича тадбиркорлик фаолияти ривожига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тавсиялар баён этилган ҳулосалар берилди.

Шу билан бирга, Палата ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик экспертлар Кенгаши йиғилишларида тадбиркорлар иштирокида 10 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандига асосан назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан 7 та давлат органида, хусусан ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси, “Ўздавкарантин” инспекцияси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияларида ўтказилган аттестацияларда Палата вакиллари иштирок этди.

Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг 533 нафар ҳодими иштирок этишган, шундан 175 нафар ходимларга махсус гувоҳнома берилиши рад қилинди.

6. Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси томонидан коронавирус пандемияси даврида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан 7774 та тадбиркорлик субъектида ўтказилган ўрганишлар устидан Палата ходимлари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилди. Натижада  назорат қилувчи орган ходимлари томонидан 1 та ҳолатда текшириш дастуридан четга чиқиш, 2 та ҳолатда тадбиркор фаолиятига ноқонуний аралашиш ва 1 та ҳолатда асоссиз талаблар қўйилганлиги аниқланди.

Тадбиркорлик соҳасидаги қонун талабларини бажарилишига жамоатчилик эътиборини тортиб ва шу орқали тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Бу борадаги фаолиятимиз давом этмоқда.

ССП Матбуот хизмати

26.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06