2.03.21

2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг Саратов вилоятидан ташриф буюрган делегация ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ўртасида давра суҳбати ва “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.

2.03.21

Халқаро “Ҳалол” стандартини жорий этиш орқали маҳсулотлар экпорти салоҳиятини ошириш бўйича онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди

2.03.21

ССП раиси кулоллар билан онлайн учрашув ўтказди.

2.03.21

Тадбиркорлар диққатига!

1.03.21

Узбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят худудий бошкармаси томонидан «Хар бир тадбиркор ёшларга мададкор» тамойили асосида укув курслари ташкил этилди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП томонидан ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг масъул бўлимлари томонидан 19-24 октябрь кунлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуни билан ССПга берилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 64 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилиб, 11 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида  вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.

Шу билан бирга “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Ҳусусан, ўтган ҳафта давомида жами 18 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, улардан 14 тасига таклиф ва эътирозлардан иборат Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида ҳамда давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳасида Палатанинг функцияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ҳафта давомида тадбиркорлик субъектларига жами 6 020 та бизнес хизматлари кўрсатилди.

Хусусан 5 873 та (97,6%) бепул хизматлар, 147 та (2,4%) пуллик хизматлар кўрсатилиб, улар доимий равишда “Хизматлар портали”га электрон тарзда  киритилиб борилмоқда.

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан тадбиркорлар  ўртасида ҳудуларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасини аниқлаш орқали рейтинг баҳолаш мақсадида соҳалар кесимида иқтисодий фаолият турлари бўйича жами 3 187 та сўровнома ўтказилди.

21-23 октябрь кунлари Фарғона вилоятида бизнес муҳитига зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат органларининг ва бозор инфратузилмаси субъектларининг бизнес хизматлардан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида замонавий “Тадбиркорлар уйи” марказлари фаолияти ўрганилди.

23-24 октябрь кунлари, Савдо-саноат палатаси Раисининг ўринбосари Ф.Усманов бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Бахмал туманларидаги сариқ ва қизил туманларнинг холати ўрганилди.

ССП Ахборот-хизмати 

26.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06