26.11.20

Савдо-саноат палатасида илмий-амалий семинар ташкил этилди .

25.11.20

Тадбиркорларни "Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокамасида иштирок этишга таклиф қиламиз!

25.11.20

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

25.11.20

Президент раислигида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги мавзусида видеоселлектор бўлиб ўтди

24.11.20

Фарғона водийсида бизнесни қўллаб-қувватлашга замонавий ёндашувлар

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) бўлинмалари фаолиятига доир маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июлдаги “Бизнеснинг қонунуий манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сон Фармони билан Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг асосий вазифаси сифатида тадбиркорлик субъектларига бир жойнинг ўзида бизнес хизматларини кўрсатилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-3068-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга биноан Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг туман (шаҳар) бўлинмалари тузилмаси ташкил этилди.

Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан бугунги кунда 29 йўналишда 16 турдаги пуллик хизматлар ҳамда 13 турдаги бепул хизматлар тадбиркорлик субъектларига кўрсатилиб келинмоқда. Шунингдек, ушбу хизматлар тўғрисидаги маълумотлар кунлик асосда businessinfo.uz сайтининг Хизматлар порталига киритилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Фарғона вилоятида жами 22 858 та хизматлар тадбиркорларга кўрсатилган.

Бизнес муҳитига зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат органларининг ва бозор инфратузилмаси субъектларининг барча турдаги хизматларидан ҳамда бизнес хизматлардан бир жойнинг ўзида фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида  Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида замонавий “Тадбиркорлар уйи” марказлари жорий этилган.

Жумладан, бугун 22 октябрь куни вилоятнинг Қувасой, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳамда Қува, Тошлоқ, Қўштепа ва Олтиариқ туманларида янги очилган  “Тадбиркорлар уйи” марказлари фаолияти ўрганилди.

Мазкур Марказларда 11 та идора ва ташкилот (Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт бўлими, “Ер-мулк кадастр” бўлими, “Ҳудудгаз” бўлими, “Электр тармоқлари” бўлими, “Сувоқава” бўлими, Тижорат банклари, Архитектура бўлими, Давлат Солиқ инспекцияси, Бош вазир қабулхонаси ва Давлат хизматлари агентлиги) ходимлари вилоят ҳокимининг буйруғига асосан фаолият юритади. Марказ раҳбари ваколати Палатанинг Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори зиммасига юклатилган бўлиб, яъни, 11 та идора ва ташкилот ходимига бевосита раҳбарлик қилиб, кунлик мурожаатлар тўғрисидаги маълумотни ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига тақдим этади.

Марказга ташриф буюрган тадбиркорларни барча турдаги муаммолари, хусусан, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда, зарур ахборот билан таъминланишда, давлат хизматларидан фойдаланишда (рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш, лицензиялаш ва бошқа ҳужжатларни олишда), туман кичик саноат зоналаридан фойдаланиш, “E-Ijro Auksion”да иштирок этиш ҳамда экспорт масалаларига кўмаклашиш каби хизматлар амалга оширилмоқда.

Ҳар бир туман ТКМ ходимлари ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари билан суҳбат ўтказилиб, яқинда қабул қилинган ПҚ-4862-сонли Қарорнинг мазмун моҳияти тушинтирилиб, ТКМларга малакали ходимларни жалб қилиш каби вазифалар белгиланди. Ҳар бир туман (шаҳар) салоҳиятидан келиб чиқиб, тадбиркорларнинг маълум бир хизматга муҳтож турлари аниқланиб, ушбу хизматлар салмоғини оширишга эътибор қаратилиб, пуллик хизматлар сони ва миқдори кўпайтирилади.

Вилоятнинг қолган барча туманларида ҳам ушбу тадбир амалга оширилиб, қўшимча маълумот тақдим этилади.

ССП Ахборот-хизмати 

 

22.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06