2.12.20

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2.12.20

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

2.12.20

Тадбиркорлар диққатига!

2.12.20

Қоп маҳсулотини Афғонистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

1.12.20

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Корея импортчилар ассоциацияси (КОIМА) ўртасида икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

2020 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Корея импортчилар ассоциацияси (КОИМА) ўртасида икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Корея импортчилар ассоциацияси 1970 йилда Корея Республикаси ҳукуматининг қарори билан ташкил этилган бўлиб, у кореялик импортчилар, дистрибюторлар, хорижий ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар вакиллари ассоциацияси ҳисобланади. Ассоциациянинг асосий мақсади товарлар, хом ашё ва хизматлар импортини енгиллаштиришдир.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакили, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф. Усмонов ва Ўзбекистондан Корея-Марказий Осиё форуми котибияти вакили С.Бабакулов иштирок этди.

Корея томонидан эса: Корея импортчилар ассоциацияси (КОИМА) раҳбари Хонг Кван Хи, Кореянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон, КОИМА халқаро алоқалар идорасининг ижрочи директори қатнашди.

Форум аввалида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ўз нутқи билан иштирок этиб, Ўзбекистон ва Корея давлатлари ишончли ва азалий шериклар эканлиги, нафақат савдо-иқтисодий, инвестиция соҳаларида, балки илмий, технологик, ижтимоий-маданий, шунингдек интеллектуал ҳамкорлик соҳаларида ҳам ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантираётганини таъкидлади.

Шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик, шубҳасиз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидланди.

Таъкидлаш жоизки, давом этаётган глобал иқтисодий инқироз туфайли мамлакатлар ўртасидаги сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар икки мамлакат давлат раҳбарларининг шахсий ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари туфайли ижобий ўзгаришларга олиб келмоқда.

Корея импортчилар ассоциацияси (КОИМА) раҳбари Хонг Кван Хи ҳам ўз нутқида мамлакатларимиз вақт синовидан ўтган стратегик шериклар эканлигини, Ҳамкорликда қилинаётган ишлар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро товар айирбошлашни янада кенгайтириш масалалари билан танишдилар.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув икки мамлакат тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга, хусусан, халқаро савдо учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2020 йил 1 октябр ҳоламига кўра, корейс компаниялари капитали иштирокида 863 корхона мавжуд бўлиб, Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

Корея Республикаси Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. 2020 йил 1 сентябр ҳолатига кўра ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард 449 миллион долларни ташкил этди. (2019 йилнинг шу даврида - 1,8 миллиард доллар), шундан Ўзбекистон экспорти 29 миллион долларни ташкил этади. (2019 йилнинг шу даврида - 64,7 миллион доллар), Кореянинг импорти эса 1 миллиард 420 миллион долларни ташкил этди. (2019 йилнинг шу даврида - 1,7 миллиард доллар).

ССП ахборот хизмати.

22.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06