1.12.20

Ўзбекистон ва Афғонистон вазирлик ва идоралари ўртасиди онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

1.12.20

ССП раиси бошчилигида Нишон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича видеоселлектор йиғилиши ташкил этилди.

30.11.20

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

29.11.20

Консультатив ва молиявий қўллаб-қувватлаш йўли билан кичик корхоналарга кўмаклашиш дастури ўз фаолиятини бошлади

27.11.20

“Муваффақиятга эриши сирлари” лойиҳаси водий вилоятларида давом эттирилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбек-ҳинд бизнес форуми ташкил етилди

2020 йил 21октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) билан ҳамкорликда онлайн форматидаги ўзбек-ҳинд бизнес форуми ташкил етди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси A.Икрамов, Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форумининг ҳамраиси, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI Ladies Organization) аёллар ташкилотининг собиқ президенти Харджинер Каур Талвар хоним, Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб М.Прабҳат, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Д.Aхатов, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси М.Умаров, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштиок этишди.

Форум бошида Харжинер Каур Талвар хоним ўз нутқида бугунги тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистон бизнес вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишини таъкидлади.

Шунингдек, Харжинер Каур Талвар хоним иқтисодий ҳамкорлик, шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ўз  нутқи давомида биринчи навбатда Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерациясига ва ҳар икки мамлакат элчиларига икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, ўзбек томони Ўзбекистон, мамлакатлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга катта аҳамият бераётганини таъкидлаб ўтди.

Форум давомида иштирокчилар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шу жумладан савдо ва инвестицион соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар билан танишдилар.

Томонлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика каби истиқболли йўналишларидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Таъкидлаш жоизки, айнан мана шу йўналишларда ҳинд компаниялари Ўзбекистондаги энг фаол позицияларни эгаллаб турибди. Хусусан, ҳозирга қадар, Ўзбекистонда қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди:

Kadila Pharmaceuticals компанияси билан фармацевтика заводи ишга туширилди (лойиҳа киймати 50 миллион доллар);

- Шарда университети (AКТ, муҳандислик ва бизнес йўналишларида фаолият юритмоқда);

- Aмити университети ва дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, форумнинг асосий вазифаси тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, халқаро савдо учун қулай шароитлар яратиш ва Ўзбекистонда бизнес юритиш учун инвестициялар ва хорижий шерикларни жалб қилишдир.

Маълумот учун: 2020 йил январь-август ойларида Ҳиндистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 198,4 миллион долларни ташкил этди, шу жумладан экспорт - 8,0 миллион доллар, импорт - 190,3 миллион долларни ташкил этди.

2020 йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳинд капитали иштирокидаги 277 корхона фаолият юритмоқда, улардан 175 таси якка тартибдаги тадбиркорлар ва 102 та қўшма корхоналар.

ССП ахборот хизмати

21.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06