19.01.21

ССП раиси Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси билан учрашди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Саудия Арабистони ишбилармон доира вакиллари билан онлайн мулоқот ўтқазди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икромов Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди. 

19.01.21

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

18.01.21

Инновацион технологияларни маҳаллийлаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатаси “Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси” томонидан жорий йил октябрь ойининг 12-16 кунлари амалга оширилган ишлар тўғрисида.

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида ҳамда давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳасида Палатанинг функцияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ҳафта давомида тадбиркорлик субъектларига жами 11 759 та бизнес хизматлари кўрсатилди.

Хусусан 11 588 та (98,5%) бепул хизматлар, 171 та (1,5%) пуллик хизматлар кўрсатилиб, улар доимий равишда “ХИЗМАТЛАР ПОРТАЛИ”га электон тарзда  киритилиб борилмоқда.

Бепул асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга: Бизнес юритиш ҳисоботлари бўйича  маслаҳат ва маълумот бериш, Таъсис ҳужжатлари тайёрлаш бўйича маслаҳат ва маълумот бериш,  Ер майдонлари ва бино-иншоотлар, жумладан бўш турган объектлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва маълумот бериш,  Ишлаб чиқариш объектлари, жумладан, саноат зоналаридан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва маълумот бериш  тўғри келади.

Пуллик асосида эса Бизнес-режалар лойиҳаларини тайёрлаш, Таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатлар тайёрлаб бериш,  Бизнес юритишда (бухгалтерия, банк хизматларидан фойдаланишда кўмаклашиш)  ташкил этади. 

Шу билан биргаликда, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорларга «CALL CENTER» орқали маслаҳат ва маълумотлар бериб келинмоқда.

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларига бизнес хизматлари кўрсатиш салмоғини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда.

ССП Ахборот-хизмати 

19.10.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06