12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда энг яхши савдо ва умумий овқатланиш объектлари аниқланади

Пойтахтда ҳар йили «Савдо ва хавфсизлик» кўрик-танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 июль куни Тошкентда савдо ва умумий овқатланиш соҳасида «Савдо ва хавфсизлик» кўрик-танлови ўтказилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Пойтахт ҳокимиятида жума куни ўтказилган брифингда хабар қилинишича, ҳар йили ушбу кўрик-танловни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан илгари сурилди.

Барча тадбиркорлик субъектлари учун очиқ бўлган танлов ҳар йили августда «Энг яхши йирик савдо объекти» (умумий савдо майдони 1500 квадрат метрдан ортиқ), «Энг яхши ўрта савдо объекти» (50−1,500 кв м), «Энг яхши савдо объекти"(50 кв м гача), «Энг яхши ресторан» (ресторан, вагон-ресторан, бар), «Энг яхши кафе» (кафе, ёзги кафе, кафетерий), «Энг яхши чойхона» (ошхона, чойхона, буфет ва закусочная) номинациялари бўйича ўтказилади.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ҳамда жамоат хавфсизлигини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш, соҳада аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий технологияларни татбиқ этишни рағбатлантириш, давлат стандартлари, гигиена, санитария, ёнғин хавфсизлигига оид норматив ҳужжатлар, қоида ва талаблар, шохобчаларга ёндош ҳудудларнинг ободонлаштирилиши каби талабларнинг бажарилишини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловда қатнашиш учун тадбиркорлар 1−15 август кунлари туман ҳокими раҳбарлик қиладиган туман комиссиясига ариза тақдим этишлари лозим. Танловни ўтказиш бўйича махсус комиссияга Тошкент ҳокимининг шахсан ўзи бошчилик қилади. Унинг таркибига Ўзбекистон Давлат Рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, ИИББ, ФВБ, пойтахт Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда бошқа тузилмалар вакиллари ҳам киритилади.

Шаҳар босқичи совриндорлари ва танлов ғолибини аниқлаш танлов объектларига ташриф буюриш орқали амалга оширилади. Хавфсизлик талабларига мослик мезонлари сифатида кузатув камераларининг ўрнатилгани, металлодетекторлар билан таъминланганлиги, ёнғинга қарши автоматика ва сигнализациянинг созлиги, захира чиқиш йўлаклари ҳолати, тиббиёт хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланганлиги, ходимларнинг ФВ ва ФВвужудга келгандаги ҳаракатларга тайёргарлиги, ижозатсиз киришлардан ҳимояланганлик ва бошқалар ҳисобга олинади.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш 29−30 август кунлари бўлиб ўтади. Шаҳар босқичида биринчи ўринни қўлга киритган ғолиблар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 дан 100 бараваригача миқдордаги пул мукофоти белгиланган. Танлов асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан давлат мулкларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Тошкент ҳокимияти барча тадбиркорлик субъектларини танловда қатнашишга таклиф этди.

Манба: gazeta.uz

25.07.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06