12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Самарқандда Ўзбекистон ҳамда Хитой ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди

Келгусидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 июль куни “Registan Plazaмеҳмонхонасида Ўзбекистон ҳамда Хитой ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум ва кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Ушбу бизнес-форумда бир қатор манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, юртимиз тадбиркорлари ҳамда шу йилнинг 16 июль куни  мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) ишбилармонлар гуруҳи томонидан ўзаро манфаатли таклифлар илгари сурилди.

Делегация таркибига текстиль, тикувчилик, тиббиёт ва бошқа турдаги ускуналар,  электротехника, муқобил энергия манбалари, дори-дармон ва шифобаҳш гиёҳлар ишлаб чиқариш, телекоммуникация ва АКТ, машинасозлик, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат ва кимё саноати ҳамда бошқа соҳа вакиллари киради.

Ташрифдан мақсад инвестицион лойиҳаларни амалга оширилиши имкониятларини ўрганиш, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион ҳамкорлик масалалаларини кўриб чиқувчи бизнес-форумлар ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокидаги кооперацион биржалар ташкил этишдир.

Бизнес-форумда иштирок этган Хитой Халқ Республикаси Шэньси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) делегацияси ишбилармон доиралари мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган  саъй-ҳаракатларни юқори баҳолашди. Бизнес-форум доирасида томонлар ўртасида истиқболларни белгилаш, келгуси ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси билан стратегик ҳамкорликни келгусида мустаҳкамлаш, икки томонлама манфаатли бўлган кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда.

Ўзаро савдо ҳажмининг ўсиш суратларининг ижобий қиймат касб этиши ҳам эътиборга лойиқдир. 2016 йил январь-апрель ойигача бўлган давр мобайнида ўзаро товар алмашинув ҳажми 1 433,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди, шундан 741,6 млн. АҚШ доллари – экспорт, 691,6 млн. АҚШ доллари – импортни ташкил этади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси турли хил лойиҳаларда, авваламбор, юқори технологиялар соҳасида фаол ҳамкорлик олиб бормоқдалар.

Ўзбекистонда бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси инвестицияси иштирокидаги 651 корхона фаолият кўрсатмоқда, жумладан уларнинг 90 таси 100% хитой капитали асосида ташкил этилган. 75 та Хитой Халқ Республикасининг етакчи фирма ва компания вакилликлари фаолият олиб бормоқдалар.

ЎзССП Матбуот хизмати

18.07.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06