1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Фарғона вилоятида "Тадбиркор-ислохотчи” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектлари билан таъсирчан ишлаш юзасидан семинар бўлиб ўтди

2020 йил 10 сентябрь куни Фарғона вилояти иқтисодий суди биносида “Тадбиркор-ислохотчи” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектлари билан таъсирчан ишлаш юзасидан семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Фарғона вилояти иқтисодий суди, Фарғона вилояти прокуратураси, Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси, Фарғона вилояти божхона бошқармаси, Фарғона вилояти адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Фарғона вилояти қабулхонаси, Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси, Фарғона вилоят марказий банк бошқармаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Давлат активларини бошқариш Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда вилоятда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Семинарда Фарғона вилоят иқтисодий суди раиси Т.Атабаев “Тадбиркор - ислоҳотчи” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектлари билан таъсирчан ишлаш”, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси С.Рахмонов Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд органлари томонидан ҳимоя қилишнинг очиқлиги ва шаффофлиги”, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Рахимов Суд мажлисларида ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга қаратилган ислоҳотлар”, Фарғона вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишда адлия органларининг ўрни, Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими Тадбиркорлик субъектларига солиқ тўловлари бўйича берилаётган имтиёзлар ҳамда преференциялар ва Фарғона вилояти божхона бошқармасининг масъул ходими “Тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари, импорт ва экспорт қилинаётган маҳсулотларни божхона органлари томонидан расмийлаштирилишида берилаётган имтиёзлар ҳамда преференциялар мавзусида маъруза қилди.

Семинар давомида вилоятда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, жумладан, “А.Акбарали” МЧЖ раҳбарининг “матоларни бўяш учун ховузлар ташкил этишга ёрдамлашиш”, “Марғилон ёдгорликлари” корхонаси томонидан олинган кредит учун қўйилган гаров таъминотини қайта баҳолаш, “Обод замин қурилиш” МЧЖнинг Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди қароридан нусха олишни тезлаштиришга ёрдамлашиш, “Модерна керамикс” МЧЖнинг маҳсулотларини бошқа жисмоний шахслар томонидан ноқонуний экспортини амалга оширишга чек қўйиш” каби масалалар мутасаддилар томонидан назоратга олинди ва муаммолар жойида ҳал этилди.Семинар якунида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

ССП Аҳборот-ҳизмати 

11.09.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06