23.09.22

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

23.09.22

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

23.09.22

АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув

23.09.22

Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

22.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

МДҲга аъзо давлатларнинг Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа форматидаги XVIII йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 9 сентябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида МДҲга аъзо давлатларнинг Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгашининг видеоконференцсалоқа форматидаги XVIII йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси, ижрочи котиби С.Н.Лебедев, МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарлари кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икромов, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг Савдо-саноат палатаси раҳбарлари иштирок этишди.Учрашув бошида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси, ижрочи котиби Сергей Лебедев, шунингдек МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарлари кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Икрамов Адҳам Илҳамович қутлов нутқи билан иштирок этишди

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси, Ижрочи котиби С.Лебедев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатда "Бизнес ташаббуслари ҳафталиги" ни ташкил этиш ва унинг ҳомийлигидаги МДҲ давлатларининг иқтисодий фаоллигини мустаҳкамлаш  ва оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш ташаббуси муҳим аҳамиятга эга эканлигини  алоҳида  таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, у МДҲ давлатлари Фавқулодда мухтор элчилари иштирок этган МДҲ ССП раҳбарлари кенгашининг XVIII йиғилишининг юқори савияда ташкил этилгани ва бу келгусидаги ҳамкорлик учун муҳим  аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромов ўз нутқи давомида, Савдо-саноат палаталарининг кўп йиллик фаолияти давомидаги саъйи-ҳаракатлари натижасида мазкур Кенгаш, бизнесда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва Савдо-саноат палаталари раҳбарлари миқиёсида тўғридан-тўғри мулоқотни ўрнатиш механизми сифатида шакиллангани ва бу бизнес юритишда қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун платформани ташкил этишга катта ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарларининг маърузалари тингланди ва МДҲ давлатлари ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, COVID-19 пандемиясининг МДҲга аъзо давлатлар иқтисодиёти учун салбий оқибатларини минималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш шунингдек, 2021 йил учун Кенгаш фаолиятини ташкил этиш, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси президенти Сергей Катырин ўз нутқида, давом этаётган пандемия сабабли вужудга келган вазиятга қарамай, Кенгаш фаолияти юқори даражада давом этишини, бугунги тадбир бунинг яққол исбот эканлигини таъкидлади. Шунингдек у, МДҲ давлатлари Савдо-саноат палаталарининг минтақавий даражадаги ҳамкорлигини ривожлантириш, савдо-иқтисодий соҳадаги кўрсаткичларни яхшилаш имкониятини беришига алоҳида тўхталиб ўтди.

МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарларининг кенгаши, Ҳамдўстлик мамлакатлари ишбилармон доира вакиллари ўртасида савдо-иқтисодий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда Палатанинг ролини кучайтириш бўйича қўшма ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, бу борада қилинаётган ишлар юқори натижалар беришига  ишонч билдирилди.

Муҳокамалар давомида МДҲ мамлакатларида фаолият юритаётган ишбилармон доира вакиллари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун қулай меъёрий-ҳуқуқий базани яратишга кўмаклашиш, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг минтақалари ва чегара ҳудудларида мустаҳкам ва барқарор иқтисодий ўсиш учун Ҳамдўстлик маконида минтақалараро ва чегара алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Тадбир давомида МДҲга аъзо давлатлар ишбилармон доираларининг кўп қиррали инвестиция лойиҳалари ва юқори технологик ечимларни аниқлаш ҳамда амалга ошириш, шунингдек 2021 йилда режалаштирилган кўргазма ва ярмарка тадбирларини ўтказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Мазкур йиғилишда иштирокчилар МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишининг бўлиб ўтиш санаси ва жойини муҳокама қилдилар.

Тадбир якунида МДҲга аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгаши XVIII йиғилишининг якуний қарори имзоланди. Шунингдек  МДҲга аъзо давлатлар палаталари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини 2021 йилда Душанбеда ўтказиш режалаштирилди.   

Маълумот учун: МДҲга аъзо давлатлар ССП раҳбарлари Кенгаши 2002 йил 26-27 ноябр кунлари Москвада бўлиб ўтган ташкилий йиғилишда Арманистон, Белорусия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталари раҳбарлари ўртасида қабул қилинган қарорга муовфиқ ташкил этилган.    Мазкур Кенгашнинг асосий мақсади, палаталараро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, МДҲ давлатлари савдо-саноат палаталарининг қўшма инноватцяларини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалаларида палата ролини ошириш, кўргазма ва ярмарка фаолиятини фаоллаштириш, ягона ахборот маконини шакллантириш, минтақа ва чегараолараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик механизмлари, бизнес учун кадрлар тайёрлаш ва бошқалар ҳисобланади. Кенгашда ўзаро ҳамкрликни йўлга қўйиш мақсадида юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича кўп томонлама шартномалар имзоланган.

ССП Ахборот-хизмати 

 

 

09.09.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06