18.06.21

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссиясида Савдо-саноат палатаси вакили ҳам иштирок этди

18.06.21

400 млрд сўм - ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун

18.06.21

Паррандачиликни ривожлантириш учун субсидия ажратилади

17.06.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

17.06.21

“Ташаббус-2021” кўрик танлови Республика босқичи кўргазмасининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Бизнес учун $10.000 гача грантлар ажратишга аризалар қабули давом этмоқда.

Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари тадбиркорларидан аризаларни қабул қилиш муддатлари 15 сентябргача узайтирилди!

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ўзаро ташаббуси Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари кичик бизнес вакилларидан Бизнесни интеграциялашган қўллаб-қувватлаш дастурида иштирок этишга аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилганини хабар қилади.

Аризалар 2020 йил 15 сентябр, соат 18:00 гача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, дастур кичик корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва ўсишига кўмаклашиш мақсадида уларни консультатив ва молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган (10,000 АҚШ долларигача грант маблағлари).

Тренинглар ва консалтинг хизматлари, шунингдек индивидуал коучинг маслахатлари Ўзбекистоннинг тажрибали мутахассислари томонидан асосий бизнес-вазифаларни ҳал этиш, стратегик режалаштириш, маркетинг, операцион ва молиявий менежмент каби йўналишларда амалга оширилади.

Дастур уч босқичдан иборат ва 3 ой мобайнида давом этади.

I-босқич: танлаб олинган корхоналар учун онлайн шаклда тренинглар ўтказилади.

II-босқич: корхоналар учун консалтинг ва шахсий коучинг маслаҳатлари берилади.

III-босқич: иштирокчи компанияларга уларнинг бизнес ғоялари/лойиҳаларини амалга ошириш учун 10 минг АҚШ долл. миқдоригача эквивалентда беғараз техник кўмак олиш имконияти берилади.

Танловда иштирок этиш шартлари ва мезонлари:

Дастурда иштирок этиш учун, қуйидаги мезонларга мос келадиган, кичик бизнес вакиллари онлайн шаклдаги аризани тўлдиришлари ёки электрон почта орқали сканер қилинган шаклни юборишлари талаб этилади.

Иштирокчилар учун асосий талаблар:

  • Ўзбекистон резиденти томонидан асос солинган, Жиззах, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида рўйхатга олинган юридик шахс шаклидаги кичик бизнес субъекти;
  • Қуйидаги келтирилган соҳалар бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддат ичида фаолият юритаётган бўлиши;
  • Ишчилар сони 5 дан 50 гача бўлиши;
  • Солиқ ва бошқа тўловлар, олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик йўқлиги;
  • Амалга ошириладиган режа / лойиҳанинг 20% дан кам бўлмаган қисмини молиялаштириш имконияти мавжудлиги.

Шунингдек, иштирокчилар 2020 йил август ойидан шу йилнинг декабр ойига қадар тренинглар ва индивидуал коучинг маслаҳатларини олиш учун 32 соат ўқув машғулотларига вақт ажратишга тайёр бўлишлари зарур.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тўлдирилган ариза шакли;
  • Рўйхатган ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси.

Аёллар ёки 35 ёшгача бўлган ёшлар томонидан асос солинган, ёки аёллар ва ёшлар учун иш ўринлари яратадиган кичик бизнес турлари номзодларни танлашда афзалликка эга бўлади.

Дастурда танлов асосида иштирок этиш мутлақо бепул.

Ҳужжатлар бу ерда онлайн тарзда тўлдирилиши ёки сканерланган шаклда  ibs@chamber.uz электрон почтасига юборилиши лозим.

Ариза шаклини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: 1094.

Бизнесни интеграциялашган ҳолда қўллаб-қувватлаш дастури Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги ҳисобидан амалга оширилмоқда.

ССП Ахборот хизмати

 

03.09.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06