26.01.22

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

26.01.22

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

25.01.22

Марказий Осиё Виртуал кўргазмаси “CAVEX II” доирасида “Ўзбекистоннинг тиббиёт ва фармацевтика тармоқларини ривожланишининг янги истиқболлари” мавзусида Бизнес вебинар бўлиб ўтмоқда

25.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

24.01.22

“TOBB ETU” Анқара университети ректори Ю.Саринай Тошкентга келди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркор аёллар танлови

Навоийда “Ишбилармон аёл – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал- демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танловда унинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган 10 нафар тадбиркор аёл иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий секторга хотин-қизларни кенг жалб этиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Навоий шаҳридаги “Шаҳзода асл текстиль” хусусий корхонаси раҳбари Шаҳзода Умарова ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. 

– Дастлаб “Навоий бизнес маскани” ўқув маркази ташкил этиб, ёшларни тадбиркорликка ва турли касб-ҳунарга ўргатишни йўлга қўйдик, – дейди Ш.Умарова. – Фаолиятимизни кенгайтириб, абитуриентларни олий ўқув юртига кириш имтиҳонларига тайёрлаш курси ташкил этдик. Ҳунарли хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехи очдик. Бу ерда буюртма асосида 15 турдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Бугунги кунда ўқув маркази ва цехда 150 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг 30 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир. 

Иштирокчилар “Энг ёш тадбиркор аёл”, “Энг ёш фермер аёл”, “Энг ёш ҳунарманд аёл”, “Мурувватли ишбилармон аёл”, “Энг ташаббускор аёл” каби номинациялар бўйича ҳам тақдирланди. 

Манба: uza.uz

08.07.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06