24.01.21

Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

24.01.21

Паркент ва Юқоричирчиқ туманлари ҳомикликларида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббусини амалга ошириш бўйича йиғилиш бўлиб утди

22.01.21

Доривор ўсимликларни етиштираётган корхона фаолияти ўрганилди

22.01.21

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси доирасида ташкил қилинган ишчи гуруҳ Сурҳандарё вилоятида иш бошлади.

22.01.21

Мижозлар ва банклар ўртасидаги муносабатларда нима ўзгарди?

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Кулолчилик бўйича видеоконференция ташкил қилди

2020 йил 25 июнь куни Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ва “Ҳунарманд уюшмаси” билан ҳамкорликда Кулолчилик бўйича видеоконференция ташкил қилинди.

Мазкур видеоконференцияда Савдо-саноат палатаси Раиси Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулотда ва Муҳтор элчиси Сардор Рустамбаев, Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, “Ҳунарманд уюшмаси” раиси Улуғбек Абдуллаев, “Франция ҳунармандлар уюшмаси”  Президенти Жероме Руссел иштирок этди.

Ташкил этилган видеоконференциядан кўзланган мақсад, Ўзбекистон ва Франция ҳунармандлари шу жумладан, кулоллари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу билан бирга, Франция кулолларини мамлакатимизда 2021 йилда ташкил этиладиган II Ҳалқаро Ҳунармандлар Фестивалига таклиф қилиш, Буҳоро, Ҳоразм, Риштон, Самарқанд ва Тошкентда  фаолият юритаётган кулолчилик мактаблари фаолиятини ҳалқаро миқиёсда таништириш ва шу орқали Ўзбекистонннинг маданий меъросини кенг миқиёсда тақдим қилиш ҳисобланади.

Видеоконференция давомида икки мамлакат кулолчилик доира вакиллари томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан аник  лойиҳа ва таклифларни илгари суриш ва бажариладиган вазифаларни белгилаш юзасидан Ўзбекистон “Ҳунарманд" уюшмаси ва Франция “Франция ҳунармандлар уюшмаси”  ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш борасида келишувлар амалга оширилди.  

Маълумот учун: Бугунги кунда "Хунарманд" уюшмаси аъзолари сони 33,218 кишига етди. Хунармандчилик билан шуғулланаётган аёллар сони 12 316 ёки 37% ни ва 30 ёшгача бўлган ёш ҳунармандлар сони 9646 ёки 30% фоизни ташкил этади. 2019 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида I Халқаро Хунармандлар Фестивали ўтказилган бўлиб, ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг 78 дан ортиқ мамлакатидан 500 нафарга яқин ҳунарманд, эксперт ва олимлар хамда 1400 дан ортиқ махалий ҳунармандлар иштирок этдилар. (Жумладан, Франциядан 2 нафар ҳунарманд Николе Гуиллиен – Эмаллаш, Агате Мареау - Чинни фаянс йўналишида иштирок этишган).

ССП Матбуот хизмати

26.06.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06