18.01.21

Аёлларга тадбиркорлик билан шуғулланишда кўмак кўрсатилади

16.01.21

"Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор", ўқув курслари давом этмоқда

13.01.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

13.01.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Палатанинг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари билан учрашди

12.01.21

“IBS” лойиҳаси доирасида ўқитилган тадбиркорларга сертификатлар топширилди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали ташкил этилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида, 19 февраль куни Анқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон - Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўйича қатор келишувлар имзоланди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқи томонидан Тошкент шаҳрида Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқининг (ТОВВ) Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини очиш юзасидан Меморандум имзоланди.

Мазкур эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июнда “Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сон қарори қабул қилинди.

Шу ўринда Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқи Университети (TOBB ETU) ҳақида қисқача маълумот тақдим этамиз.

Туркия Савдо-саноат палаталари ва биржалар иттифоқи (Tуркча номланиши: Turkiya Odalar va Borsalar Birligi) қисқартмаси TOBB -  бу Туркиянинг барча минтақавий савдо, саноат ва денгиз савдо палаталари ҳамда товар биржалари конфедерацияларининг бирлашган уюшмасидир.

Ташкилот 1950 йил 8 мартда Анқарада Туркия иқтисодиётида хусусий секторнинг энг юқори вакиллик органи бўлган нодавлат ташкилоти сифатида ташкил этилган.

TOBB ETU университети 2002 йилда Анқара шаҳрида ташкил этилган ва университетни ташкил этиш тўғрисидаги қонун 2003 йилда Туркия Буюк Миллат Мажлисида қабул қилинган.

Университет ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган бўлиб, унда 3 та факултет (муҳандислик, иқтисодий ва маъмурий фанлар, табиий фанлар ва адабиёт) ташкил этилиб, 10 та кафедра биринчи талабаларни қабул қилган. Кейинчалик, Тасвирий санъат ва дизайн факултети (2007 йил), Юридик факултети (2009) ва тиббиёт факултетлари (2010) ташкил этилган ва талабаларни қабул қилишни бошлаган.

Ҳозирги кунда, университетда 9 та факултет, 19 та кафедра ва 2 та институт (Табиий ва амалий фанлар институти ва Ижтимоий фанлар институти) мавжуд.

Университет профессор ўқитувчилари кучли, ўзига хос ва умумбашарий билимларни ишлаб чиқади ҳамда тадбиркорлик соҳаси учун етук мутахассислар тайёрлайди.

Шу билан бир қаторда университет тадбиркорларни индивидуал бўлишга ўргатадиган олий таълим муассасаси сифатида яратилган. Университетда саноат билан “қўшма таълим”га қаратилган ўқув режаси ва таълим тизими қабул қилинган бўлиб, бу ерда назарий билимлар ва амалиётлар бир вақтда ўргатилади. Шу нуқтаи назардан, университет Туркия олий таълим тизимида алоҳида ўрин тутади.

Университет Times Higher Education (THE) Ёш университетлар рейтинги: мингйиллик университетлари рейтингида 32 ўринни эгаллаган.

Тошкентда ташкил этилган университет Филиалнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардан иборат:

таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий хамжамиятга уйғун интеграциялашиш асосида мутахассислар, илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очик ахборот-таълим мухитини ривожлантиришга кўмаклашиш;

иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимининг халқаро нуфузини мустахкамлаш ва уни минтакавий таълим маркази сифатида танитиш;

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ тадбиркорлик, иқтисодиёт, молия, корпоратив ҳуқуқ, ахборот-коммуникация технологиялари, психология соҳаларида халқаро стандартлар даражасида, жумладан, дуал таълим технологияларини қўллаган ҳолда, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;

таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ; муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустахкамлаш;

Филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилида, жумладан, дуал таълим, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Филиал томонидан тасдикланган ўқув режалари хамда дастурларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда таълим фаолияти 2020/2021 укув йилидан бошлаб амалга оширилади.

 

ССП Матбуот хизмати

24.06.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06