13.01.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

13.01.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Палатанинг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари билан учрашди

12.01.21

“IBS” лойиҳаси доирасида ўқитилган тадбиркорларга сертификатлар топширилди.

12.01.21

Самарқанд шаҳридаги мавжуд касбга ўргатиш марказлари ўрганилди.

11.01.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Халқаро рейтинг ва индекслари билан ишлаш бўйича Республика Кенгаши ташкил этилди

Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги имиджини кўтариш, давлат органлари ва ташкилотларида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг янги тизимини тадбиқ қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги 2020 йил 02 июндаги ПФ-6003-сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра, охирги тўрт йил ичида мамлакатимиз Мерос жамғармасининг “Иқтисодий эркинлик” индексида 52, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги” индекси 19 ҳамда “Бизнес юритиш” индексида эса 18 поғонага кўтарилганлиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Иқтисодий хамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг “Мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш” тизимидаги 6-гуруҳ мамлакатлари қаторидан 5-гуруҳ мамлакатлари қаторига чиқди.

Мамлакатимизда жахон миқиёсидаги бизнес юритишни ҳалқаро рейтинг ва индекси KPI тизимини жорий этиш мақсадида бир қанча илғор қадамлар билан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Халқаро рейтинг ва индеклар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифалари куйидагилар:

  • мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини тизимли таҳлил қилиб бориш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш;
  • халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш, хорижий тажрибага эга бўлган давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ташаббусларни илгари суриш;
  • давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган ҳалқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан комплекс баҳолаб бориш.

Кенгашнинг ички органлари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги этиб белгиланди.

Кенгашнинг асосий вазифаси эса тақсимланган Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатнинг ўрнини яхшилашга қаратилган таъсирчан чоралар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ҳамда ушбу йўналишда тизимли халқаро хамкорлик олиб борилиши устидан Кенгаш томонидан назорат қилишдан иборат.

Тегишли вазирлик ва идораларга масъул бўлган рейтинг ва индексларнинг муддатларини ҳисобга олган ҳолда, KPI кўринишидаги  кўрсатгичида белгиланади.

Уларнинг ташкилий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва эришиш мақсадида:

  • бир ой ичида 2020 йил иккинчи ярми давомида амалга ошириш;
  • ҳар йил 1 декабрга қадар келгуси йил давомида амалга ошириш.

Масъул давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳар чорак якуни бўйича:

  • ҳар ойнинг 15 санасига қадар Кенгаш ишчи органларига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материалларни тақдим этади;
  • ҳар ойнинг 30 санасига қадар Кенгаш раиси ёки ўринбосарининг раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда тегишли халқаро рейтинг ва индексларда KPIга эришиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беради.

Шунингдек, Адлия вазирлигини марказий аппаратида Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилиб, ушбу бошқармага юқори малакали кадрлар билан тўлдириш кўзда тутилган.

2020 йил 1 октябрда  интернет тармоғида Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали ишга туширилади.

Мазкур интернет портални доимий ишлашини ва уни янгилаб бориш вазифаси Кенгаш органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб қўйилди.

 

Мақола "Юридик бюро" томонидан тайёрланди.

ССП Матбуот-хизмати

 

19.06.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06