22.01.21

Доривор ўсимликларни етиштираётган корхона фаолияти ўрганилди

22.01.21

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси доирасида ташкил қилинган ишчи гуруҳ Сурҳандарё вилоятида иш бошлади.

22.01.21

Мижозлар ва банклар ўртасидаги муносабатларда нима ўзгарди?

21.01.21

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбек-Украин қўшма корхоналарини яратиш бўйича онлайн семинар

21.01.21

Ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Суд органи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аризасига биноан Янгийўл тумани ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига “MAVLONO” хусусий корхонаси томонидан келиб тушган мурожаатида баён этилишича, Янгийўл туман ҳокимлигининг  ноқонуний қарори асосида 48.18 га ер майдонини асоссиз тарзда бошқа бир тадбиркорлик субъектига узоқ муддатга ижарага бериб юборилган. Шу сабабдан, “MAVLONO” хусусий корхонаси Савдо-саноат палатасидан ўз ер майдонини қонуний тарзда қайтариб олиш мақсадида ёрдам сўраб мурожаат этган. 
  
Савдо-саноат палатаси мазкур мурожаатни ўрганиб чиққан ҳолда ҳолат юзасидан қуйидагиларни аниқлади:

  • Ҳақиқатан ҳам Янгийўл туман ҳокимининг 01.03.2014 йилдаги 140-сонли қарори билан “MAVLONO” хусусий корхонасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун жами 48,18 га ер майдони 49 йил муддатга ижарага ажратиб берилган;
  • ЎзР ВМнинг 09.01.2019 йилдаги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Янгийўл туман ҳокимининг 18.01.2019 йилдаги 117-сонли қарорига асосоан, “MAVLONO” хусусий корхонаси билан тузилган 25.06.2014 йилдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси асоссиз равишда бекор қилинган ва ер участкаси туман ҳокимининг 04.09.2019 йилдаги 3757-сонли қарори билан бошқа тадбиркорлик субъектига ижарага бериб юборилган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Савдо-саноат палатаси “MAVLONO” хусусий корхонасининг манфаатида Маъмурий ишлар бўйича Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар судига ариза билан мурожаат қилган. 
Жорий йилнинг 5 июнь куни Савдо-саноат палатаси вакили иштирокида Янгийўл шаҳар судида ўтказилган очиқ суд мажлисида ҳал қилув қарори эълон қилиниб, Янгийўл туман ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 117-сонли қарорининг “MAVLONO” хусусий корхонасига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилди ва мазкур хусусий корхонанинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари химоя қилинди. 
  
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча тадбиркорларни қонун доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини ҳамда шунга ўхшаш қонунбузарлик ҳолатлари ва бошқа муаммолар юзага келганда мунтазам ёрдам қўлини чўзишга тайёр эканлигини эслатиб ўтади.


Мурожаат учун: 78 150-60-06 ҳамда @SSP_Press телеграм аккаунти.

12.06.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06