
"Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулотларни экспорт қилиш" мавзусида бепул вебинар
2020 йилнинг 9 июнь куни, соат 17:00 да, "Бизнес-клиника" лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган навбатдаги бепул вебинар бўлиб ўтади. Ушбу семинар мавзуси: "Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулотларни экспорт қилиш".
Спикер: Савдо-саноат палатаси Экспорт ва импорт бошқармаси етакчи мутахассиси-Жавлонбек Носиров.
Вебинарда иштирок этиш учун хавола: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv
08.06.2020
14:52