26.01.21

ССП Раиси А.Икрамов ва Нассер Аль Хакбани ўртасида учрашув бўлиб ўтди

25.01.21

“Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

25.01.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

24.01.21

Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

24.01.21

Паркент ва Юқоричирчиқ туманлари ҳомикликларида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббусини амалга ошириш бўйича йиғилиш бўлиб утди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё – Ҳуқуқ устуворлиги”: очиқлик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик” дастури доирасида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси томонидан жорий йилнинг 3 июнь кунида Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Ҳуқуқ устуворлиги”: очиқлик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик” дастури доирасида видео-конференц алоқа режимида ишчи йиғилиш ташкил қилинди.

Йиғилишда Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Бош прокуратура Академияси, Бизнес-омбудсман вакиллари,шунингдек Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ва ҳалқаро экспертлар иштирок этишди.

Маълумот учун: Дастур доирасида хусусий секторда ҳалол тадбиркорлик фаолиятитини мустаҳкамлаш ва мажбурий (комплаенс) талабларга риоя этишга эришишга қаратилган бўлиб, ҳамкорликда турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Йиғилиш давомида иштирокчилар дастури доирасида амалга ошириладиган ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашишди.

Жумладан, Палата Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов ўз чиқишида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида изчиллик ва тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини, шу жумладан, бу каби иллатни бартараф этиш мақсадида ҳам институционал ҳам халқаро ҳуқуққа мос келадиган миллий қонунчилик яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда, бизнесдаги ҳалоллика алоҳида эътибор қаратилаётганлигини ва шу орқали ҳам маҳаллий ҳам ҳорижий тадбиркорларнинг коррупциясиз бизнес муҳитини шакиллантириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигига ишончларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини билдирди.

Шу билан бирга, ўтган даврда Палата томонидан Бизнес-омбудсман, Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа мутасадди органлар билан тадбиркорлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг, шу жумладан коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилган тадбирлар ва келгусида коррупцияга нисбатан тадбиркорлар ўртасида муросасизлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик йўналишлари ва ўтказилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тўҳталиб ўтди ҳамда Палата дастур доирасида ҳар қандай тадбирларни ўтказишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

 

ССП Матбуот хизмати

04.06.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06