5.12.20

Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-АРR) нинг 38-Бош Ассамблеяси доирасида маҳаллий ҳунармандлар виртуал кўргазмаси бўлиб ўтди.

4.12.20

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақасининг 38- Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

2.12.20

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2.12.20

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

2.12.20

Тадбиркорлар диққатига!

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН СУБСИДИЯ ҚАНДАЙ ОЛИНАДИ

Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди (31.03.2020 йилда 3163-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Эслатиб ўтамиз, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан аниқ мақсадларга субсидия ва грантлар ажратиш тартиби жорий этилган (батафсил – бу ерда ва бу ерда). Айни пайтда амал қилаётган ҳужжатда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган кам таъминланган оилаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизми тартибга солинган. 

Бир нечта оила иштирокида қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этмоқчи бўлган муассис ҳудудий Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (АБКМ) ҳар бир оилага субсидия олиш учун ёзма ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • оила бошлиқларининг Ф.И.О. кўрсатилган рўйхат;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун муассис ва оилалар ўртасида тузилган пудрат шартномаларининг кўчирма нусхалари.  

АБКМнинг масъул ходими берилган аризани 5 иш куни ичида кўриб чиқади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги далили албатта ҳисобга олинади. Масъул ходим аризани ўрганиш натижалари бўйича АБКМ раҳбарига ўз таклифини йўллайди, у 2 кун ичида субсидия ажратиш тўғрисида буйруқ чиқариб, уни почта орқали муассисга юборади. Буйруқда субсидия олувчилар ва унинг суммаси кўрсатилади. 

Буйруқни олган муассис қишлоқ хўжалиги бирлашмасини ташкил этиб, сўнг АБКМга бирлашма устави ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаларини тақдим этади. АБКМ устав фондига улуш сифатида киритиш учун 2 иш куни ичида бирлашма ҳисобрақамига 10 БҲМ ўтказиб, бу ҳақда бирлашма раисини (муассисни) ёзма равишда хабардор қилади.

Субсидия бир марталик бўлиб, битта оилага фақат бир марта ажратилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2020 йилдан кучга кирган.  

 

Манбаа: norma.uz

06.04.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06