2.12.20

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2.12.20

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

2.12.20

Тадбиркорлар диққатига!

2.12.20

Қоп маҳсулотини Афғонистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!

1.12.20

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Сирдарё вилоятида ҳам ҳайрия ишлари давом эттирилмоқда

Юртимизда, коронавирус пандемияси кириб келиши ва ушбу вирус тарқалишини олдини олиш бўйича барча зарурий чора тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, бу даврда юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан хал этиш мақсадида, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар хокимликлари, қолаверса тегишили вилоят ташкилотларининг вакилларидан иборат штатлар ташкил қилинди. 

Республиканинг барча худудларда ушбу вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари ҳамда саҳоватпеша инсонлар томонидан турли ҳил хайрия тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Мирзаобод тумани хокимлиги томонидан ҳам ҳайрия ишлари давом эттирилмоқда.  Биргина Мирзаобод туманининг 17 та махллаларида истиқомат қилувчи кам таминланган, ижтимоий химояга мухтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошчилиғи М.Шербеков ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Абдуллақулов туманннинг “Мирзо Улуғбек”, “Тинчлик” ва “Тошкент” маҳалларида истиқомат қилувчи 15 нафар ижтиоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан  ҳабар олиниб уларга озиқ овқат маҳсулотлари ҳамда санитария гигиена воситалари тарқатилди.

Ушбу тадбирлар Мирзаобод туманининг барча маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда.

Зеро ҳозирги кунда Жахонда авж олаётган коронавирус пандемияси юртимизда тарқалишини олдини олишга барчамиз масъулдирмиз!

 

ССП Ахборот хизмати

30.03.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06