27.11.20

“Муваффақиятга эриши сирлари” лойиҳаси водий вилоятларида давом эттирилди

27.11.20

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасининг тадбиркорлик муҳитига таъсири муҳокамаси ўтказилди

27.11.20

Қарши шаҳрида "Ҳунармандчилик маркази" ташкил этилди.

27.11.20

"Ўзбекистон-Озарбайжон" ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

26.11.20

Савдо-саноат палатасида илмий-амалий семинар ташкил этилди .

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо-саноат палатасининг Эксперт кенгашлари таркиби янгиланди

Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 9 июлдаги ЎРҚ 483-cон “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги (янги таҳрири) Қонунининг 29-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек улар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ўтказиш мақсадида Палата ҳузуридаги Эксперт кенгашлари жумладан, саноат, транспорт, қурилиш, молия, ахборот-коммуникация технологиялари, савдо ва хизматлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалар бўйича ташкил этилиши белгиланган.

Экспертлар Кенгаши - Савдо-саноат палатасининг маслаҳат берувчи органи ҳисобланади.

Палата ҳузуридаги Эксперт кенгашлари қуйидаги йўналишларда ташкил этилди:

1. Ҳуқуқий масалалар бўйича;

2. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича;

3. Саноат соҳаси бўйича;

4. Банк ва молия масалалари бўйича;

5. Қурилиш масалалари бўйича;

6. Ёшлар тадбиркорлиги бўйича;

7. Ҳунармандчилик соҳаси бўйича;

8. Қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш бўйича;

9.  Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича.

Ўтган 2019 йили Савдо-саноат палатасида ҳуқуқий масалалар, саноат, банк-молия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ташқи иқтисодий фаолият соҳалари бўйича жами 14-та Эксперт кенгашлари ўтказилди ҳамда ўтказилган Эксперт кенгашларининг тавсиялари вазирлик ва идораларга юборилган.

Кенгашлар таркибига Палата раҳбарлари ва ходимлари, вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот, таълим  ва экспертиза муассасалари, нодавлат нотижораат ташкилотлари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари киритилди.

Шунингдек, Кенгаш фаолият йўналиши бўйича давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи органлар ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларини ўз ичига олган.

 Таъкидлаш лозимки, Эксперт кенгашлари таркибига 71 та тадбиркорлик субъектларини  вакиллари киритилди.

Ўтган йили Эксперт кенгаш ишида тадбиркорлик субъектларининг фаол қатнашганларни алоҳида эътироф этиш керак.

Умид билдирамизки, бу йил ҳам тадбиркорлик субъектлари Экспертлар кенгаши фаолиятида ўзларини иштироки билан давлатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшади.

 

14.02.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06