27.01.21

Ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш учун ҳудудий экспорт штаблари тузилди

27.01.21

«Шафран» илмий тадқиқот маркази раҳбари, профессор Бобоқул Тўхтаев билан суҳбат.

26.01.21

Ўзбекистон Халқ табобати академияси

26.01.21

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан ўтказган жамоатчилик назорати

26.01.21

Давлат тили тўғрисидаги Қонун мазмун моҳияти

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Бошқирдистон Республикаси делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида 1.8 млн. АҚШ долларлик шартнома имзоланди.

Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари бошқарув тизимини шакллантириш, кластерларни яратиш ва ривожлантириш тажрибасини ўрнатиш мақсадида Бошқирдистон Республикаси Савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Давлат Қўмитаси раиси Алексей Гусев бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Юлдашев кутиб олди.

Ташриф доирасида Делегация вакиллари  Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқариш корхоналари, интенсив боғлар ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан таништирилди.

Бошқирдистон Республикаси делегацияси шунингдек, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида бўлди. Улар Савдо-саноат палатаси фаолияти билан яқиндан танишиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини кориб чиқдилар ва келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини белгилаб олдилар.

             

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бўлиб ўтган учрашув доирасида  “Сиёб Шавкат Орзу” фермер хўжалиги  (Ўзбекистон) ва  “Центр Питания” МЧЖ (Бошқирдистон) корхоналари ўртасида қуруқ мева маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан 1.8 млн. АҚШ долларлик шартнома имзоланди.

ССП Ахборот-хизмати 

 

12.02.2020

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06