26.02.21

“Контрафактсиз ой” ойлигига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтди.

26.02.21

“Ҳалол” стандартини жорий этиш ва унга қўйиладиган талаблар бўйича онлайн муҳокама бўлиб ўтди

26.02.21

Интеллектуал мулк ҳимояси тизимидаги янгиликлар

26.02.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

26.02.21

ССП томонидан Хива шаҳрида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни ўрганилди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Пиллакорларимизнинг улкан зафари

Ўзбекистон пиллакорлари 26,2 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, йиллик шартнома мажбуриятини бажарди.

Пиллакорларимизнинг азму шижоати ва фидокорона меҳнати натижасида уйилган бу хирмон Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди. 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида пиллачиликда ҳам юксак самараларга эришилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 15 ноябрдаги “Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда пиллакорларимиз “Ипакчи-1”, “Ипакчи-2”, “Ўзбекистон-5”, “Ўзбекистон-6” каби серҳосил, иқлим шароитимизга мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан ипак қурти парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 58,2 килограммдан ҳосил олди. 

Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари пиллакорлари биринчилар қаторида шартнома режасини бажарди. Жондор, Нарпай, Бешариқ, Боёвут, Жарқўрғон, Касби, Қизилтепа, Чуст, Қўрғонтепа туманларида ҳар қути ипак қуртидан 60-68 килограммдан ҳосил олишга эришилди. 

Уйчи туманидаги «Усмонжон домла» фермер хўжалигида ҳар қути уруғдан 78, Жондор туманидаги “Золинлик маржон Мақсуд” фермер хўжалигида 75, Юқори Чирчиқ туманидаги «Ҳамиджон Мирзаодил» фермер хўжалигида 72, Дўстлик туманидаги “Эшбек ота” фермер хўжалигида 70, Жалақудуқ туманидаги «Вафо маликаси» фермер хўжалигида 69, Тўрткўл туманидаги “Қувондиқ Ихтиёр” фермер хўжалигида 66 килограммгача сифатли «кумуш тола» олинди. 

Пиллакорларимизнинг бу улкан муваффақиятида давлатимиз раҳбари томонидан янги навлар яратиш ҳамда ипак толасининг сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, уни қайта ишлаш жараёнини ислоҳ қилиш устувор вазифа этиб белгилангани муҳим аҳамият касб этди. 

Шу билан бирга, фермерларни моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани самарадорликнинг муҳим омили бўлди. Хусусан, пилланинг харид нархи ўртача 11 фоиз оширилиб, ҳосил қийматининг 43 фоизи миқдоридаги маблағ мавсум бошиданоқ бўнак сифатида берилди. 

– Ҳосилни етиштиришда фермерларга жойлардаги ҳокимият вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари яқиндан ёрдам берди, – дейди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг пиллачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қаҳҳор Ёвқочдиев. – Эътиборлиси, фермерлар пиллани қайта ишловчи йирик корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузди. Унга кўра, корхона мавсум давомида керак бўладиган барча жиҳозларни етказиб берди. Натижада юқори сифатли хомашё етиштирилди. Зеро, миллий бойликларимиздан бири бўлган пилла саноатимизни изчил ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Бир тонна пилладан 350 килограмм ипак, 20 минг метр адрас, 13 минг метр атлас ва бошқа маҳсулотлар олиш мумкинлигини эътиборга олсак, пиллакорларимиз эришган ютуқдан кўнглимиз фахр ва ғурурга тўлади. 

Тармоқни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида Сурхондарё вилояти пиллакорлари биринчилардан бўлиб “кумуш тола” олди. Вилоятда ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш мақсадида туманлардаги пилла қабул қилиш корхоналари мавсумга пухта тайёрланди. 

– Пиллакорларимиз 1 минг 553 тонна пилла етиштиришга бел боғлаганди, – дейди вилоятдаги «Интерсилк про» пиллани қайта ишлаш корхонаси раҳбари Олимжон Жумаев. – Ҳосилнинг асосий қисми Жарқўрғон, Қумқўрғон, Термиз туманлари ҳиссасига тўғри келаётир. Корхонамизда хомашёдан сифатли ипак тайёрлаб, экспортни йўлга қўйдик. Ипакдан атлас ишлаб чиқаришни мўлжаллаётирмиз. 

Кейинги йилларда мавжуд тутзорлар майдонининг кенгайиши, озуқа базаси мустаҳкамлангани, мавсумга малакали мутахассислар жалб этилиб, пиллакорлар учун зарур моддий-техник ресурслар ўз вақтида тўлиқ етказиб берилгани соҳадаги ютуқларда катта аҳамият касб этмоқда. 

Пилла қабул қилиш пунктларида иш қизғин давом этмоқда. Кейинги йилги мавсумга тайёргарлик кўриш, тутзорларга ишлов бериш, уларни зараркунандалардан асраш каби ишлар олиб борилмоқда. 

Манба: uza.uz

03.06.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06