1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Европа иттифоқи компанияларида малака ошириш учун мурожаатномалар қабул қилинмоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ

«БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ (MTP)» ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

БИР ОЙ ДАВОМИДА ЕВРОПА ДАВЛАТЛАРИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН СТАЖИРОВКА УЧУН

НОМЗОДЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ БОШЛАНГАНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Стажировка инглиз тилида ёки қабул қилувчи Европа корхонаси сўзлашадиган тилда олиб борилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2016 йил 24-майдан 17-июнгача.

Танловда иштирок этишнинг асосий талаблари:

  • Хусусий корхона;
  • Корхона (номзод фаолият кўрсатаётган) ҳодимларининг сони 5 дан 250 нафаргача;
  • Номзоднинг ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси - 2 йилдан кам бўлмаслиги;
  • Умумий иш тажрибаси - 4 йилдан кам бўлмаслиги;
  • Бўйсунадиган ходимлар сони - 3 кишидан кам бўлмаслиги;
  • Олий маълумотли;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Лойиҳа иштирокчиларининг Европа давлатларидаги барча ўқиш ва яшаш харажатлари «MTP» лойиҳаси томонидан қопланади (бир кунга 160 евро).

Бориш ва қайтиш авиа харажатлари қисман (400 евро) танланган номзод томонидан қопланади.

Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  • Иштирокчи анкетаси;
  • Корхона ҳақида буклет ёки презентация;
  • Корхонанинг структуравий кўриниши;
  • Корхона гувохномаси ва уставининг нусхаси;
  • Иш жойидан маълумотнома бўйсунувчи ходимлар сони кўрсатилган ҳолда;
  • Паспорт нусхаси;
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Бакалавр дипломи нусхаси;
  • Солиқ органларидан қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома.

Муҳим!

  • Барча талаб қилинган хужжатлар 1 нусхада мухрланган конвертда, номзод ва корхонанинг номи ёзилган ҳолда, Узбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим этилади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4; 
  • Стажировка йўналишлари рўйхатини юклаб олиш манзили: www.mtpeu.uz/uploads/files/sectors.pdf
  • Хамма талабларга тўғри келувчи номзодлар, онлайн анкетани лойиҳа сайтида (www.mtpeu.uz) рўйхатдан ўтгандан сўнг тўлдиришлари мумкин.  

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 71) 233-59-01; 150-60-06, шунингдек www.mtpeu.uz.

 

 

25.05.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06