26.02.21

“Контрафактсиз ой” ойлигига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтди.

26.02.21

“Ҳалол” стандартини жорий этиш ва унга қўйиладиган талаблар бўйича онлайн муҳокама бўлиб ўтди

26.02.21

Интеллектуал мулк ҳимояси тизимидаги янгиликлар

26.02.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

26.02.21

ССП томонидан Хива шаҳрида инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни ўрганилди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССПда Литва ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилди

2019 йил 19 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Литва ва Ўзбекистон  ишбилармон доира вакиллари ўртасида бизнес-учрашув ва В2В музокаралари бўлиб ўтди. 

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фаризшох Усманов, Литва Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ремигиюус Мотузас, Вилнюс Савдо-саноат ва Ҳунармандчилик палатаси Президенти Сигитас Леонавиcиус ҳамда республикамизнинг вазирлик ва идора вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва ОАВ иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Фаризшох Усмонов ўз нутқида меҳмонларни самимий қутлар экан, Литва Республикаси Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири эканлигини ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, у турли даражадаги учрашувларнинг мунтазам равишда ўтказилиши иккала томон ўзаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда тенг даражада манфаатдор эканлигидан далолат беришини таъкидлади. У ўз нутқи давомида, бугунги тадбир Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Л. Линкевичюс ва икки мамлакат ишбилармон доиралари делегатсияси иштирокида 2018 йил 8 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган тадбирнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлади.

 

Ўз навбатида Литва Республикасининг Россия Федерациясидаги ва Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ремигиюс Мотузас самимий қабул учун Савдо-саноат палатасига миннатдорлик билдирди ва бугунги тадбир Ўзбекистон-Литва муносабатларини ривожлантиришда навбатдаги қадам бўлиши ва кўп қиррали ҳамкорликка ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида Ремигиюс Мотузас, ушбу тадбирларнинг ўтказилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини, шунингдек, Ўзбекистон ва Литва корхоналари учун қўшимча рағбат бўлишини таъкидлади.

Учрашувда «Traidenis», «MANTA CaWs» компаниялари вакиллари маиший, саноат, оқава сувлари учун кимёвий жиҳатдан чидамли идишлар, контейнерлар, ёпиқ циркуляция тизимлари, термал ванналар ва контейнерсиз технологик автомобил ювиш ускуналари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Литва компаниялари вакилларининг қатор тақдимотлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Витаутас университети ва Вилнюс бизнес коллежи вакиллари, бизнес, информатика ва гуманитар фанлар бўйича таълим бериш хақидаги тақдимот билан иштирок этдилар, тиббиётнинг 45 дан ортиқ соҳаларига ихтисослашган «Kardiolita» клиникаси вакиллари ҳам тақдимот қилдилар.

Фаризшох Усмонов Литва вакилларининг бизнесини Ўзбекистон Республикасининг сармоявий салоҳиятидан фаол фойдаланишга, Марказий Осиёнинг энг йирик ва кўп тармоқли иқтисодиётига сармоя киритишга чақирди.

Бизнес учрашув доирасида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашувида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшадиган келгусидаги ҳамкорликка умид билдирдилар.

Ахборот хизмати

 

19.11.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06