24.02.21

2021 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида, видеоконференцалоқа форматида “Намаскар Евроосиё” кўргазмаси бўлиб ўтди.

24.02.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.02.21

Тадбиркорлар диққатига!

23.02.21

Республикамиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо тармоқларига етказиб бериш бўйича “Korzinka.uz” супермаркетлар тармоғи билан онлайн мулоқот ўтказилди

23.02.21

Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли вазифалар муҳокама қилинди

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 23 июль, 2 август, 11 сентябрь ва 7 ноябрь  кунлари тадбиркорлик ривожлантириш юзасидан кенгайтирилган тарзда видеоселектор йиғилишлари ўтказилган. Йиғилишларда тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва мавжудлари фаолиятини кенгайтиришнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланиш, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш, бўш турган  ер участкалари ва бинолардан фойдаланишни ташкил этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борада иқтисодий комплекс идораларининг ўзаро ҳамкорликдаги иш фаолияти ташкил этиш юзасидан қатор топшириқлар берилган.

Мазкур топшириқларни жойларда ижро этилиш ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиб бориш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли вазифаларни туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва соҳага бевосита алоқадор иқтисодий комплекс идоралари билан келишиб олиш мақсадида 15 ноябр куни Хоразм вилоятида видеселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ва уларнинг иқтисодий комплекс идоралари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик масалаларида ўтказилаётган йиғилишларда берилган топшириқларнинг туб моҳияти, ундан кўзланган асосий мақсад ва кутиладиган натижалар тушунтирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жойларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган 9 та асосий йўналиш бўйича иқтисодий комплекс идорларининг ҳафталик наъмунавий иш фаолиятини ташкил этиш орқали вазифаларни амалга ошириш натижасида туман (шаҳар)нинг бизнес муҳитида кутиладиган ижобий ўзгришлар бирма-бир муҳокама қилинди.

Жумладан, 2019 йилнинг январь-октябрь ойларида вилоятда қарийб 4,2 мингта кичик бизнес субъекти давлат рўйхатидан ўтган ва мос давр учун белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижроси 100 фоизга бажарилган. Рўйхатдан ўтганларнинг 1 909 таси масъулияти чекланган жамият, 1 234 таси хусусий корхона, 1 166 таси оилавий корхона ҳисобланади.

Шундан сўнг, йўналишларга бириктирилган идора ва ташкилотлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ахбороти тингланиб, тадбиркорлик йўналишида 2019 йил якуни ва 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди.

19.11.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06