5.03.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

5.03.21

500 нафар тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди

4.03.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

3.03.21

"Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди

3.03.21

«Palata Eksport» Унитар корхонаси ташқи савдо операциялари бўйича товар экспертизаси соҳасида хизматларни таклиф этади

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССПда турк ишбилармон доиралари билан учрашув бўлиб ўтди

13 ноябр 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Туркия ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустахкамлаш тўғрисида истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Савдо палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. Жасимов ва “Турк дунёси муҳандислари ва меъморлари уюшмаси” раиси ўринбосари Р.Етим турк делегацияси бошчилигида иштирок этдишди.

Ислом Жасимов мехмонларни илиқ кутиб олиб, Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва инвестицион салохиятга эга эканлиги хақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, хозирги кунда Ўзбекистонда барча сохаларда тадиркорлик килиш учун шароитлар мавжудлиги ва бунда  хорижий инвестицияларнинг ўрни мухимлигини хам такъидлаб ўтдилар.

Ўз нутқи давомида Ислом Жасимов ўтказилган Ўзбекистон ва Туркия бизнес форуми ва В2В учрашувлари жуда катта ахамиятга эга бўлганлигини ва ижобий натижаларни кўрсатганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг томонлар қадимий шахарларимизда жуда катта иншоотлар қурилаётганлиги ва бунда янги бинолар ўз тарихини сақлаб қолиши мухимлигини таъкидлаб ўтишди.

Туркия делегацияси бош вакили Раиф Етим Савдо-саноат палатасига мехмондорлик учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва Ўзбекистонга ўзиниг инвестицион лойихалари билан ташриф буюрганлигини айтиб ўтди. Туркия корхоналари вакиллари бир қатор лойихаларини тақдимот давомида таништириб ўтишди. Икки томон вакиллари қурилиш ва меморчилик сохасидаги хамкорлик ва ўзаро тажриба алмашинишини давом этишини таъкидлашди.

Учрашув сўнгида томонлар ўз таклифларини билдиришди ва бу таклифлар  ўрганиб чиқилиб, фойдали натижаларга олиб келишига ишонч билдиришди.

ССП Ахборот хизмати

 

14.11.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06