26.11.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

26.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.11.21

Фарғона вилоятида “Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

24.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

16.11.21 - 18.11.21

Қадоқлаш. Босиб чиқариш. Ёрлиқ. Қоғоз.

3.11.21 - 5.11.21

Транспорт ва логистика

3.11.21 - 5.11.21

Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғиндан ҳимоя

3.11.21 - 5.11.21

Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш Президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.

Илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ҳукуматга мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга кўмаклашиш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Кенгаш таркиби Ўзбекистонда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан шакллантирилади.

Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари – йилда камида икки марта ўтказилади.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда Кенгашнинг Ўзбекистон томони таркиби тасдиқланди.
 

@UzReport

14.11.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06