1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

«Doing Bussines» индексида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш йўлида

Сунгги йилларда мамлакатда бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банки экспертлари томонидан чоп этиладиган йиллик ҳисоботининг дастлабки ма’лумотларига ко‘ра, Ўзбекистон «Топ-20 ислоҳотчи мамлакатлар» қаторидан ўрин эгаллади.

Мазкур ислоҳотчи мамлакатларни аниқлашда Жаҳон банки ҳисоботнинг 10 та таркибий индикаторларидан камида 3 тасида ислоҳот олиб борилганлиги ҳамда бизнес юритиш осонлиги натижасида мамлакатлар то‘плаган баллардан келиб чиқади.

Хусусан, мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар сифатида - Миноритар инвесторларни ҳимоялашнинг кучайтирилганлиги, Солиқ тўлаш тизимини соддалаштирилганлиги, Шартномаларни бажаришда низоларни хал этишнинг медиация амалиёти жорий этилганлиги, Халқаро савдо жараёнларини осонлаштиришда эса текширишларни таваккалчилик (риск)ка асосланган механизми жорий этилганлиги этироф этилди.

Ўз навбатида, Иқтисодиёт ва саноат вазирлги Жаҳон банки билан «Бизнес юритиш» ҳисоботининг бошқа Йўналишларда ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган  чора-тадбирлар хусусида янгиланган малумотларни тайёрлаш бўйича изчил иш ва доимий ижобий мулоқотни олиб бормоқда.

Натижада, мустақил таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 24 октабр куни (Шарқий яримшар вақти билан) э’лон қилиниши режалаштирилган «Бизнес юритиш – 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг ўрни салмоқли даражада яхшиланиши кутилмоқда.

Маьлумот учун: «Бизнес юритиш-2019» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 67,4 балл то‘плаб, 190 мамлакат ичида 76 – ўринни эгаллаган.

ССП Ахборот-хизмати

http://mineconomy.uz

16.10.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06