12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон банк тизими салоҳиятининг тақдимоти

“Ўзкўргазмасавдо” марказида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари “BankEXPO – 2016” миллий кўргазмаси бошланди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати кўмагида ташкил этилди. 

Президентимиз раҳнамолигида банк тизимини тубдан ислоҳ этиш ва янада эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида банкларнинг капиталлашув даражаси юксалиб, инвестицион фаоллиги кенгайиб бораётир. Масалан, 2015 йилда банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,8 триллион сўмга етди. Сўнгги 5 йилда бу кўрсаткич 2,4 баробар ўсди. Мамлакатимиз банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 24 фоизни ташкил қилади ва бу умумқабул қилинган халқаро стандартлардан 3 марта, ликвидлик даражаси эса энг юқори индикатор кўрсаткичлардан 2 марта кўпдир. 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари А.Ҳайдаров, Банклар ассоциацияси раиси С.Абдуллаев бугунги кунда мамлакатимизда 26 банк ва уларнинг 800 дан ортиқ филиал ва бўлимлари самарали фаолият кўрсатаётганини таъкидлади. Сўнгги йилларда ушбу муассасалар томонидан бозор ставкалари бўйича турли депозитлар жорий этилди, пластик карталар орқали ҳисоб-китоб тизими ривожланмоқда. 

«BankExpo – 2016» кўргазмасида банк-молия секторидаги янги технология ва хизматларни намойиш этаётган тижорат банклари, етакчи суғурта, лизинг ва инвестиция компаниялари, молия муассасалари учун IT маҳсулотлар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компаниялар иштирок этаётир. 

“Асака” давлат-акциядорлик тижорат банки стенди гавжум. Мамлакатимиз иқтисодий ҳаётининг барча иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишга интилаётган мазкур банк мулкчилик шакли ва фаолиятидан қатъи назар, барча хўжалик субъектлари, шунингдек, аҳоли ижтимоий қатламларининг турли талабларига жавоб бериш вазифасини ўз олдига қўймоқда. Кўргазмада банк пластик карталар, лизинг, таълим кредитлари, омонатлар бўйича хизматларни намойиш этмоқда, тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш учун хорижий линиялар бўйича кредитлар таклиф қилмоқда. 

“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам жисмоний ва юридик шахсларга кенг турдаги хизматлар таклиф этаётир. Кўргазмада ушбу молия институти мутахассислари замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мавжуд имкониятлар ҳақида сўзлаб бермоқда. «Банк-мижоз», «Корпоратив интернет-банкинг», «Шахсий кабинет», «SMS-банкинг», «Мобил банкинг», «Мобил коммунал инспектор», «Call-марказ» шулар жумласидандир. 

– Шу ойдан омонат операцияларини амалга оширишда омонатчиларни биометрик идентификациялаш тизимини жорий этдик ва бу аҳоли омонатларини ҳимоя қилишни кафолатлайди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг бўлим бошлиғи Ш.Гултўраев. – Мазкур тизим ҳисобрақам эгасининг иштирокисиз омонат операцияларини амалга оширишни истисно этади. Кўргазмада тақдим этилган махсус монитор орқали мижозларимиз реал вақт режимида улар омонатлари бўйича амалга ошириладиган операциялар билан танишиши мумкин. 

Кўргазмада тўққизинчи марта иштирок этаётган «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки аҳолининг кредитлардан фойдаланиш даражасини ошириш, уларни қайтаришнинг турли усулларини таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, банк мамлакатимизга илғор технологияларни жалб этиш, корхоналарни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаси ҳамда дастурларини молиялаштирмоқда. 

– Биз интерфаол хизматларни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди “Алоқабанк” раисининг ўринбосари Х.Раҳматов. – Бугунги кунда хизматларимиз сони ўндан ошди. Масалан, «CLICK» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда пластик карталар эгаларига турли хизматларни «CLICK» тизими орқали реал вақт режимида тўлаш имконияти тақдим этилган. Шу билан бирга, мижозларимизга банкдаги ҳисобрақамни мобил телефон орқали масофадан туриб бошқариш хизматини таклиф этмоқдамиз. 

Шунингдек, кўргазмада тадбиркорликни, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес-режасини қўллаб-қувватлашда банклар билан кенг ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл”, “Ҳунарманд” уюшмалари ва бошқа бир қатор ташкилотлар ўз хизматларини намойиш қилмоқда. Суғурта компаниялари ҳам замонавий хизматлар таклиф этаётир. 

Кўргазма якунида тижорат банкларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ёш тадбиркорлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган танловлар ғолиблари эълон қилинади. Уларга имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилади. 

Меҳрибон Маметова, ЎзА

13.04.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06