10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Фестивал ғолиблари аниқланди. Гран при Ўзбекистонга насиб этди.

Қўқон шаҳри мезбонлик қилган Халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳақиқий санъат ва нафосат байрамига айланди. Худоёрхон Ўрдаси атрофидаги 17 гектар майдонда чинакам ҳунармандлар шаҳарчаси барпо этилди. Қўқонда ўтаётган биринчи ҳунармандчилик фестивали доирасида кўрик- танлов бўлиб ўтди. 

Ушбу нуфузли анжуманга дунёнинг 78 давлатидан ҳунармандчиликнинг 29 йўналиши бўйича шуғулланувчи 300 нафардан ортиқ ҳунармандлар ташриф буюришди. Улар орасидан танловда 76 давлатдан икки юздан ортиқ, юртимиздан эса бир минг бир юздан ортиқ ҳунарманд ўз ишлари билан иштирок этди. 


Ҳайъат аъзолари тақдим этилган материалларни белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқди. Албатта, ҳар бир давлатнинг, ҳудуднинг халқ амалий санъати намуналари ўзига хос, бир-бирини такрорламайди. Инсон ақл заковати, идроки билан яратилган қўл меҳнати маҳсули доим юксак қадрланади. 

“Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича биринчи ўринга Муҳаммадали Юнусов (Ўзбекистон), иккинчи ўринга Суфион Катри (Ҳиндистон), учинчи ўринга Алишер Нарзуллаев (Ўзбекистон) муносиб деб топилди. 

25 йилдан буён ҳунармандчилик билан шуғуллансамда, тўғриси, танловнинг мутлақ ғолиб бўлишни кутмаган эдим, – дейди А.Нарзуллаев.– Бунинг учун Президентимизга, халқимизга миннатдорчилик билдираман. 



Тақдирлаш маросимида “Энг ёш ҳунарманд”, “Энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси” “Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд” каби 8 та номинацияда 24 нафар ғолиб аниқланди. Улар орасида турли давлатлардан келган ҳунармандларни ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, “Энг ёш ҳунарманд” Наргиз Шойимий (Эрон), “Энг яхши ҳунармандчилик мактаби устаси” Абдуқаҳҳор Ҳамдамов ( Тожикистон) “Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд” номинацияси Карим Бектош (Қозоғистон)га насиб этди. 

Танлов ғолибларига пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раиси А.Икромов сўзга чиқди. Маросим шўх куй ва тароналар ҳамда мушакбозлик билан давом этди.

16.09.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06