1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Халқаро ҳунармандчилик фестивали меҳмонларни чорламоқда

Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 10-15 сентябрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари бу борада дастуриламал бўлмоқда.

Шаҳар аҳли катта шодиёнага узоқ-яқин хориж давлатлари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган меҳмонларни ўзига хос тарзда кутиб олишга алоҳида ҳозирлик кўраётир.

Фестиваль дастурига биноан хорижий ва маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазма-савдоси, кўрик-танлови, маҳорат дарслари, илмий-амалий конференция ҳамда фольклор-этнографик гуруҳларининг чиқишлари бўлиб ўтади.

Турли халқ ўйинлари, театр томошалари, анъанавий кураш, чавандозлик, қўғирчоқбозлар ҳамда маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишлари, палов тайёрлаш, ўзбек анъанавий мусиқа ва рақс концерт дастурлари ўтказилади.

Эътиборлиси, фестивалда қатнашиш истагини билдираётган меҳмонлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

26.07.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06