12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Экспорт ҳажмини ошириш мақсадида

2016 йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини халқаро ташкилотлар харидларига жалб этиш, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар)нинг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида «Тадбиркорлик субъектларининг халқаро ташкилотлар харидларида иштирок етишлари учун имкониятлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган ўзбек компаниялар вакиллари Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар орқали харид қилиш тартиби билан танишиш имкониятига ега бўлдилар.

Тадбир давомида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ), Жаҳон банки минтақавий ваколатхонаси (ХТТБ), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастур (БМТТД)лари тақдимотларини намойиш қилдилар. Ушбу тақдимотлар орқали Ўзбекистон компаниялар вакиллари харидлар тартиби, шунингдек халқаро тендерларда иштирок етиш шартлари ҳақида маълумот олдилар.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонда 1995 йилдан буён ўз фаолиятини юритиб, Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмак ва техник ҳамкорлик дастурларини амалга ошириб келмоқда.

Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш Федарал вазирлиги (BMZ), Ташқи алоқалар вазирлиги, Ички ишлар вазирлига каби бошқа федарал идора ва вазирликлар буюртмасига асосан ҳамкорлик дастурларини амалга ошириб келади. Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1992 йилдан буён ўз фаолиятини юритмоқда. Унинг Андижон, Сурхондарё вилояти ва  Қоракалпоғистон Республикасида ваколатхоналари очилган бўлиб,  ўзининг мақсадли дастурий фаолиятини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йил сентябрь ойидан Жаҳон банкининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. 1992 йилнинг 2 июлидан “Ўзбекистон Республикасининг Халқаро Валюта Фонди, Реконструкциялаш ва Ривожланиш Халқаро Банки, Ривожланиш Халқаро Ассоциацияси, Халқаро Молия Корпорацияси, Кўп Томонлама Сармоя Ажратишни Кафолатловчи Агентликка аъзолиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирган. Тошкентда Жаҳон банкининг ваколатхонаси очилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури 1993 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият кўрсатмоқда. БМТ ва унинг тузилмалари турли жабҳалардаги масалаларда амалий кўмак бериб келмоқда. Буни халқаро ва миллий миқёсда ташкил этилаётган, истиқбол кўламини кенгайтиришга қаратилган тадбирларда, билим ва халқаро тажриба алмашинуви мисолида кўриш мумкин.

Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, акционерлик жамиятлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва кичик бизнес субъектлари иштирок этдилар.

Тадбир мавзуга оид қизғин мунозарлар билан ўтди.

 

05.04.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06