12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонда кийим дизайни маркази очилмоқда

Наманганда кийим-кечак модели ва дизайни асослари бўйича Ўзбекистонда кийим дизайни маркази очилиши кутилмоқда. Марказнинг мақсади аёллар ва ёшларнинг касбий кўникмалари ва қобилиятларини яхшилаш, аҳолининг иш топиш имкониятларини кенгайтириш, тайёр махсулотларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини оширишдан иборат.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, бутун дунёда янги либос, кийим моделларига бўлган талаб ниҳоятда кучайиб, ҳозирда иложи борича қисқа вақт ичида арзон нархда янги моделларни ишлаб чиқариш талаб қилинади. Ушбу талабни қондиришда анъанавий технологиялар ожизлик қилади. Дизайн соҳасида пайдо бўлаётган янги технологиялар ва инновациялар туфайли ҳозирда ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган талабларни қондириб, ўз махсулотларини рақобатбардош ва юқори сифатли бўлишига еришмоқда.

Ўзбекистоннинг ЯИМида тўқимачилик саноатининг улуши тобора ўсиб бормоқда. Ушбу саноатнинг тез суръатлар билан ривожланиб бораётганлиги туфайли ишлаб чиқариш кенгайиб, янги иш жойлар яратилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ўз нутқларида товарларни ишлаб чиқаришда янги технология ва услулларни ўзлаштириб, дунё бозорларида муносиб ўрин егаллашимиз, махсулотни ишлаб чирақишда бозордаги шароитни ўрганиб чиқиш, дизайн масалаларига алоҳида еътибор бериш, енг муҳими – дунё бозорида ўзимизнинг брендимизни яратишимиз лозимлигини кўп маротаба таъкидлаган.

Марказнинг асосий вазифаси қўйилган масалалани йечишга ҳисса қўшиш,  соҳага тегишли ходимларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган махсулот сифатини оширишдан иборат.

Марказ классик кийим ишлаб чиқариш бўйича йетакчи фабрикалардан бирининг асосида яратилиб, амалий кўникма ва қоибилиятларга ега бўлган ва ишлаб чиқаришнинг талабларига жавоб берадиган дизайнерларни тайёрлайди. Шунингдек, “Истиқлол Дизайн Маркази” замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, унда замнавий CАД тизими ёрдамида керакли моделларни яратиш, 3Д ўлчамда моделлаш, рақамлаш, турли ескизларни ўз катталигида босиб чиқариш ва дизайнерлар ишини анча йенгиллаштирувчи ва махсулот сифатини яхшилашга ёрдам берувчи бошқа имкониятлар мавжуд бўлади.

Ўқув марказининг ўқувчилари касб-ҳунар коллежлари, олийгоҳлар битирувчилари орасидан олиниб, ўқув машғулотларни ва исжлаб чиқариш амалиётини хорижда малакасини ошириб келган ўқитувчилар олиб боради. Режага кўра, марказда дизайнер ва моделйер касбини йилига 48 нафар мутахассис ўзлаштиради. Марказ битирувчилари кейинчаликда бошқа фабрикаларга ишга кириб, ёки ўзларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятида марказда ўзлаштирган кўникма ва билимларини қўллай олиши кутилади. Марказда таълим олган ўқувчиларнинг таҳминан 15 нафар енг истеъдодлилари “Истиқлол Дизайн Маркази” фабрикасида иш билан таъминланиши ҳам кўзда тутилган.

Моделлаш усулларини ўргатиш, янги ишлаб чиқариш технологияларни ҳаётга тадбиқ қилиш, замонавий жиҳозлардан фойдаланиш орқали меҳнат унумдорлигини, тўқимачилик саноатининг ишлаб чиқариш ва експорт ҳажмини оширишга еришилади. Мазкур марказни очиш орқали, шунингдек, ёшалр, хусусан, қизлар, бозорда талабдор бўлган қобилиятларни ўзлаштириб, муносиб иш топиб, турмуш даражасини оширишига ёрдам берилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дизайн  маркази Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)” лойиҳаси доирасида ҳамда “Сасол” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси тақдим етган молиявий ёрдам евазига ташкил етилмоқда.

ЎзССП Матбуот хизмати

11.08.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06