12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

XIV Халқаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси ўз ишини бошлади

Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Меҳнат вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да XIV халқаро “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаси иш бошлади. Мазкур кўргазма 3 кун (31 мартдан 1-2 апрелгача) давомида ўтказилади.

“Таълим ва мутахассислик” халқаро кўргазмаси мамлакатимиздаги ҳамда дунёдаги етакчи таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан ёшларни таништириш, касб танлашга кўмаклашиш, ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасида ёшлар учун яратилаётган имкониятларни тарғиб қилиш, бўш иш ўринлари ҳақида ёшларга маълумотлар бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир неча йиллардан буён ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши мажлисининг 2015 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг
33-бандига асосан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини касбга йўналтириш, ўқишини давом эттириш ва иш билан таъминланишига кўмаклашиш мақсадида “Таълим ва мутахассислик” кўргазмалари ташкил этилмоқда.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари, хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари ва уларнинг Ўзбекистондаги филиаллари, хорижда таълим олишга кўмаклашувчи ташкилотлар, ўқув курслари ҳамда бандликка кўмаклашувчи марказлар иштирок этадилар.

Шунингдек, кўргазмада Тошкент шаҳридаги бандликка кўмаклашувчи марказлар ҳамда республикамизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар, йирик компанияларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилади.

Бугунги кунгача ўтказилган “Таълим ва мутахассислик” халқаро кўргазмасига ташриф буюрувчилар сони 160 минг нафардан ортиқни ташкил этиб, ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмини 14-25 ёшдаги ёшларни ташкил этмоқда.

“Таълим ва мутахассислик” XIV халқаро кўргазмасида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Малайзия, АҚШ, Хитой, Латвия, Англия, Венгрия, Испания, Россия, Канада, Швейцария, Сингапур каби давлатларнинг ўқув юртлари иштирок этмоқдалар.

31.03.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06