12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-681-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-680-сон 2021 йил 1 апрелдаги “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни мазмуни ва моҳияти

12.04.21

Хусусийлаштириш борасида янгича қадам ёхуд Президентнинг 2021 йил 11 февралдаги Фармони билан сотилиши белгиланган йирик давлат активларини оммавий савдоларга чиқариш бошланди

12.04.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Иқтисодий тараққиётимизнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 

Бугун тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатларда барча турдаги ресурслар, жумладан, электр энергияси, хомашё ва материаллардан самарали фойдаланиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Қазилма бойликларнинг улкан захирасига эга мамлакатимизда энергия тежаш ва ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, илғор технологияларни қўллаш ва саноатни бошқариш, энергия ресурсларини ташиш ва фойдаланишнинг самарали молиявий-иқтисодий воситаларини ишлаб чиқиш орқали ушбу мақсадларга эришилмоқда. 

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилга инвестиция дастури тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 июлдаги «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Жаҳон банки Халқаро тараққиёт уюшмасининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Ўзбекистон тижорат банклари кредит маблағлари самарасида мамлакатимиз саноат корхоналарининг аксарияти маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида электр энергияси ва табиий газ сарфини сезиларли қисқартириш имкониятига эга бўлди. Медиатур мамлакатимиз саноатида энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишлар натижалари билан оммавий ахборот воситалари вакилларини таништириш ва буни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилди. 

Тадбир доирасида журналистлар «Тошкент ёғ-мой комбинати», «Ўзпахтасаноат» АЖ корхоналари, «Максам-Чирчиқ», «Аммофос-Максам» акциядорлик жамиятлари ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати каби пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги қатор саноат корхоналарида бўлди. 

«Тошкент ёғ-мой комбинати» акциядорлик жамияти фаолияти журналистларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда маҳсулдорлик ҳажмини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳада йиллик энергия сарфини камида 20 фоизга қисқартиришга эришиш кўзда тутилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунга энергия ресурсларидан кам фойдаланиш, кўп иссиқлик ва буғ ишлаб чиқариш, атмосферага буғхона газини чиқариш ҳажмини қисқартиришни таъминлайдиган юқори самарадорликка эга янги авлод қозонлари ўрнатилган ҳолда, қозонхона цехининг қайта жиҳозланиши орқали эришилган. Янги технологияларни харид қилиш учун корхонага 960 минг долларлик кредит берилди. 

Мамлакатимизнинг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф ҳам янада қизиқарли бўлди. Бугунги кунда комбинат 8 тоғ-кон корхонаси, 5 бойитиш фабрикаси, 2 металлургия, таъмирлаш-механика ва оҳак заводлари, олтингугурт кислотаси маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 20 дан ортиқ ёрдамчи цех ва бошқа объектларни ўзида бирлаштирган. 

– Комбинатда энергия самарадорлигига эришиш, энергия ресурслари сарфини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди комбинат бош энергетиги Д.Тимошук. – Бугунги кунда иккита лойиҳани амалга оширдик. Жумладан, мис бойитиш фабиркаси қолдиқларни жойлаш цехининг 2А пульпонасос станциясида 6 кВли частотали ўзгартиргич ўрнатилди. Шунингдек, рух ва мис эритиш заводларининг компрессор станциялари техник қайта жиҳозланди. Бунинг натижасида 2015 йилда эришилган иқтисодий самарадорлик 12,5 миллион киловатт-соат электр энергиясини ташкил қилди. 

2016-2017 йилларда ҳам Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бу борадаги ишлар давом эттирилади. Таркибида мис ва олтин мавжуд бўлган концентратни фильтрлаш ҳамда қуритиш участкаси, 54-нимстанциянинг реконструкция қилиниши, мис эритиш заводи компрессор станциясининг техник қайта жиҳозланиши кўзда тутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, табиий газ 17,4 миллион куб метр ва электр энергияси эса 48 миллион киловатт-соат тежалиши кутилмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги учун ўғитлар ишлаб чиқарадиган «Максам-Чирчиқ» ва «Аммофос-Максам» акциядорлик жамиятларида ишлаб чиқариш объектларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, «Максам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида 103 позициясидаги табиий газ билан ишлайдиган оловли иситгич 107 позициясидаги риформинг печининг иссиқлик аппаратураси блокига ўтказилди. Бунинг самарасида «зангори олов» тежалади, атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдори қисқаради. Шунингдек, риформинг печининг тутун газлари иссиқлигидан фойдаланиш даражаси ошади ва атмосферага чиқарилаётган тутунлар ҳарорати камаяди. 

«Аммофос-Максам» акциядорлик жамиятида журналистларга қуввати 800 киловатт бўлган юқори вольтли 5 электр моторини анча энергия тежамкор моторларга алмаштириш бўйича амалга оширилган лойиҳа натижалари хусусида маълумот берилди. Авваллари эскирган ускуна йилига 24,8 миллион киловатт-соат электр энергияси сарфлаган бўлса, қуввати 630 киловаттли янги қурилмаларнинг ўрнатилиши самарасида электр энергияси истеъмолини йилига 5,2 миллион киловатт-соатдан ортиқ камайтиришга эришилди. 

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ҳам энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, медиатур доирасида журналистлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» пахтани қайта ишлаш заводига ташриф буюрди. Фойдаланиладиган электр энергиясини қисқартириш мақсадида акциядорлик жамияти томонидан қуёш батареяларида ишлайдиган 1200 дона кўча чироқлари харид қилинди. Бу ёритиш техникаси билан жиҳозланиш даражаси, шунингдек, пахтани қайта ишлаш заводлари тайёрлов пунктларининг ташқи қиёфаси ва инфратузилмасини тубдан ўзгартириш имконини бермоқда. Шу билан бирга, энергия истеъмолини камайтириш, компрессор ускуналар ва частотали ўзгартиргичлар қўлланган ҳолда электр двигателларини ҳимоя қиладиган янги автоматлаштирилган қурилмаларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Айни пайтда корхоналарни замонавий, электр самарадорлиги юқори бўлган линтер ускуналари асосида техник қайта жиҳозлаш масалалари ҳал қилинмоқда. 

«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти прогнозлаш ва иқтисодий таҳлил бошқармаси бошлиғи Д.Рафиқовнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши соҳа корхоналари энергия самарадорлигини бир неча марта ошириш имконини берди. Хусусан, қуёш батареяларида ишлайдиган кўча чироқларининг ўрнатилиши ҳисобига пахтани қайта ишлаш заводлари тайёрлов пунктларининг кенг ҳудудларини ёритишда электр энергияси сарфи сезиларли даражада камайди. Йиллик тежалган электр энергияси 3,5 миллион киловатт-соатдан ошди. 

Медиатур якунида журналистларга «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси доирасида мамлакатимиздаги 32 саноат корхонасида жами 81 лойиҳа амалга оширилаётгани маълум қилинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лойиҳалар йилига 539 миллион киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ва 252 миллион куб метрдан зиёд табиий газни иқтисод қилади. Шу тариқа мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва 2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастурида белгиланган мақсадларга эришишга салмоқли ҳисса қўшилади. 
 

Меҳрибон Маметова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

30.03.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06